Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

КАТТАҚЎРҒОН БЎЙЛАБ ПРЕСС-ТУР

КАТТАҚЎРҒОН БЎЙЛАБ ПРЕСС-ТУР

Каттақўрғон туманида қурилиш ва ишлаб чиқариш соҳасида амалга оширилаётган ишларга бағишланган пресс-тур ташкил этилди. 

Каттақўрғон туман ҳокимлиги ва Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими ҳамкорлигида уюштирилган тадбирда вилоят, шаҳар ва туман газеталари муҳаррирлари, интернет нашрлари журналистлари, ёзувчилар уюшмаси аъзолари иштирок этди.

Йиғилганлар туманда янгидан бунёд этилаётган чорва комплекси, гидропоника усулидаги иссиқхона, ғишт заводи, “Эргаш ота” хусусий тиббий маркази меҳмонхонаси, Хитой технологияси асосида барпо қилинаётган шоколад заводи бинолари қурилиши жараёнларини кўздан кечирди.

“Файз Баширбек юксалиш” масъулияти чекланган жамиятида майизни саралаш ва қадоқлаш ишлари, “Рустам пласт текс” хусусий корхонаси, Пайшанба кичик саноат зонаси, “Кишмиш Востока” фермер хўжалиги фаолияти билан яқиндан танишдилар.

Танишувлардан сўнг ўтказилган брифингда туман ҳокими А.Баҳромов туман ижтимоий-иқтисодий салоҳияти ҳақида маълумот берди.

Таъкидланишича, туманда давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 22,2 миллиард сўмлик 16 та ижтимоий соҳа объекти фойдаланишга топширилмоқда.

“Обод қишлоқ” дастури бўйича Каттаминг ва Қоракўлча қишлоқларида 11 миллиард 940 миллион сўмлик 7 ижтимоий объектда қурилиш ва капитал реконструкция ишлари олиб бориляпти. Саккизта икки қаватли 128 хонадонли, 122 та икки сотихли уч хонали арзон уй-жойларнинг қурилиши сўнгги босқичга етган.

Ҳудудда кўмирда ишлайдиган, тежамкор 15 та ғишт заводи барпо этиляпти. Аҳоли турмуш шароитини яхшилаш мақсадида туман марказининг 8 километрлик ички йўллари янгидан асфальт қилинди.

ҲОКИМЛИК АХБОРОТ ХИЗМАТИ


Охирги ўзгариш: 05/09/2018 12:40.   Кўрилганлиги: 1184
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/kattaqorgon-boylab-press-tur

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 10

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.