Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Касб-ҳунарга ўқитиш маркази очилди

Касб-ҳунарга ўқитиш маркази очилди

Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги ва Жанубий Корея Халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) ҳамкорлигида амалга оширилаётган “Ўзбекистонда касб таълими имкониятларини ривожлантириш” лойиҳаси доирасида ташкил этилган касб-ҳунарга ўқитиш маркази иш бошлади.

Шу муносабат билан Жанубий Корея Халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) президенти Ким Ин Шик раҳбарлигидаги делегация Самарқандга келди.

Меҳмонлар Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири Э.Ғаниев, меҳнат вазири А.Абдуҳакимов ҳамроҳлигида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди. Ким Ин Шик Ислом Каримов қабрига гул қўйди ва унинг хотирасига ҳурмат бажо келтирди.

Марказда ўтказилган маросимда Ўзбекистон меҳнат вазири А.Абдуҳакимов, Жанубий Корея Халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) президенти Ким Ин Шик, Корея Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Квон Ён Ўзбекистон ва Корея Республикаси ўртасидаги ўзаро ишонч ва ҳурматга асосланган ҳамкорлик алоқалари изчил ривожланиб бораётганини таъкидлади. Бунда Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг хизматлари катта экани қайд этилди.

Ўтган бир йил давомида бу ерда кенг кўламли бунёдкорлик ишлари амалга оширилиб, замонавий архитектура талабларига тўла жавоб берадиган лойиҳа асосида ўқув-лаборатория бинолари, устахоналар, ётоқхона ва бошқа ёрдамчи бинолар қурилди.


Киритилган вақти: 07/10/2016 09:56.   Кўрилганлиги: 1471
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/kasb-hunarga-oqitish-markazi-ochildi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 12

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.