Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Касаначи хотин-қизларга тикув машиналари берилмоқда.

Касаначи хотин-қизларга тикув машиналари берилмоқда.

Вилоят ҳокимлиги, хотин-қизлар қўмитаси ҳамда “Ўзпахтасаноат” АЖ Самарқанд вилоят ҳудудий филиали томонидан касаначилик билан шуғулланиш истагидаги ногирон ва меҳнатга лаёқатлилик даражаси чекланган фуқаролар аниқланиб, рўйхатлари шакллантирилган эди. Жорий йилнинг 25 август куни соат 10.00 да Пастдарғом тумани 32-сонли мусиқа ва санъат мактабида ногирон ва меҳнатга лаёқатлилик даражаси чекланган фуқароларга тикув машиналарини тантанали топшириш тадбири уюштирилди. Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 26 йиллиги муносабати билан “Фидойинг бўлгаймиз сени Ўзбекистон! шиори остида ўтказилган тадбирда Пастдарғом туманидаги 4 нафар меҳнатга лаёқатлилик даражаси чекланган хотин-қизларга тикув машиналари топширилди. Эндиликда улар касаначи сифатида фаолият юритиб, пахта йиғим теримида зарур бўлган этакларни тикиб бериш мажбуриятини олишди. Шунингдек ушбу тадбирлар Каттақурғон шаҳридаги 2 сонли мусиқа ва санъат мактабида, Каттақурғон туман “Маҳалла” жамғармаси биносида ўтказилди. Тантанали тадбирларда кам таъминланган оила вакилларига совғалар улашилди. ва уларга байрам табриги етказилди.

Киритилган вақти: 27/08/2017 10:46.   Кўрилганлиги: 388
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/kasanachi-xotin-qizlarga-tikuv-mashinalari-berilmoqda

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 10

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг