Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

КАСАБА УЮШМАЛАРИДАН БАЙРАМ СОВҒАЛАРИ

КАСАБА УЮШМАЛАРИДАН БАЙРАМ СОВҒАЛАРИ

Самарқанд шаҳридаги “Саховат” уйида Наврўз байрами олдидан “Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин!” шиори остида маданий тадбир ўтказилди. 

Самарқанд вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан ташкил этилган тадбирда Президентимиз раҳнамолигида аҳолининг ижтимоий муҳофазага муҳтож қатлами манфаатларини ҳимоя қилиш, уларга кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини янада юксалтириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани алоҳида таъкидланди. Бу жараёнда жамоат ташкилотлари ҳам фаол иштирок этиб, ишчи-хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари, кексалар, ногиронларга моддий ва маънавий кўмак кўрсатмоқда.

Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан Наврўз байрами муносабати билан кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилаларга иш берувчилар ва касаба уюшмалари маблағи ҳисобидан моддий ёрдам кўрсатилди. Кексаларга байрам совғалари ва озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

Тадбирда “Саховат” уйида истиқомат қилаётган кексаларга касаба уюшмаларининг совғалари топширилди, Наврўзга бағишланган маданий дастур намойиш этилди.

Тадбир доирасида “Ўзбекистон мустақиллигининг 25 йиллигига 25 туп кўчат – менинг туҳфам” шиори остида муассаса ҳовлисига вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси ходимлари томонидан мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилди.

Ғолиб Ҳасанов


Киритилган вақти: 21/03/2016 17:19.   Кўрилганлиги: 613
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/kasaba-uyushmalaridan-bayram-sovgalari

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 3

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг