Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

“КАРЬЕРА КУНЛАРИ – 2019” МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИ САМАРАЛИ БЎЛДИМИ?

“КАРЬЕРА КУНЛАРИ – 2019” МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИ САМАРАЛИ БЎЛДИМИ?

Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтини 2018-2019 ўқув йилида мазкур олий ўқув юртининг бакалавриат ва магистратура босқичини 646 талаба битирмоқда.

Битирувчиларни ўз мутахассислиги бўйича иш билан таъминлаш мақсадида институтда “Карьера кунлари – 2019” меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.

Институтда ҳар йили ушбу ярмаркани ташкил этиш анъанага айланган бўлиб, бунда битирувчиларни саноат, ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш, иқтисодиёт, банк, қишлоқ хўжалиги йўналишларида яратиладиган янги иш ўринлари билан таништириш, мутахассислигига мос касб танлашга кўмаклашиш мақсад қилинган.

Меҳнат ярмаркасида 62 та корхона, ташкилот ва тадбиркорлик субъектлари 200 дан ортиқ бўш иш ўрни билан иштирок этди. Иш берувчилар томонидан корхонада яратилган қулайликлар ҳақида маълумот берилди.

Ярмарка якунида 195 нафар битирувчини иш билан таъминлаш бўйича уч томонлама шартномалар тузилди.


Киритилган вақти: 10/06/2019 08:26.   Кўрилганлиги: 725
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/karera-kunlari-2019-mehnat-yarmarkasi-samarali-boldimi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 8

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.