Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Карантин даврида ФҲДЁ бўлимлари ва нотариусларга қандай тартибда мурожаат қилинади?

Карантин даврида ФҲДЁ бўлимлари ва нотариусларга қандай тартибда мурожаат қилинади?

Адлия вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлимининг маълум қилишича, коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши кучайтирилган тартиб жорий этилиши муносабати билан 

2020 йилнинг 25 мартидан бошлаб Адлия вазирлиги тизимидаги идоралар қуйидаги тартибда иш фаолиятига ўтади.

– Адлия вазирлиги ва Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар адлия бошқармалари, туман (шаҳар) адлия бўлимларига жисмоний ва юридик шахслардан мурожаатларни қабул қилиш ва улар билан ишлаш фақат электрон почта ёки ишонч телефонлари орқали амалга оширилади;

– Давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатиладиган барча давлат хизматлари электрон шаклда my.gov.uz портали орқали онлайн тарзда ва фақат кечиктириб бўлмайдиган ҳолатлардагина идораларда амалга оширилади;

– ФҲДЁ бўлимларида фуқароларни қабул қилиш ходимларнинг навбатчилиги асосида кечиктириб бўлмайдиган ҳолатлардагина (туғилиш ва ўлим ҳақидаги далолатнома ёзувларини қайд қилиш) ташкил қилинган дарча орқали амалга оширилади;

– нотариусларга мурожаат қилиш фақат кечиктириб бўлмайдиган зарурият юзага келганда (биринчи навбатда васиятнома, ишончнома, гаров, ипотека бўйича) e-notarius.uz сайти орқали тегишли нотариусга ҳужжатларни олдиндан электрон шаклда тақдим этиш ва электрон навбатга ёзилиш орқали амалга оширилади.

Эслатма: Фуқароларни барча биноларга киритиш фақат белгиланган навбат ва вақтга риоя этилган ҳолда ҳамда тиббий ниқоб тақилган, қўллар антисептик воситалар билан ювилган ва тана ҳарорати тепловизорлар орқали ўлчангандан кейин йўл қўйилади. Бино ташқариси ва ичида фуқаролар ўзаро масофа (2 метр) сақлашлари лозим.

"Ушбу вақтинча чекловлар “Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида”ги Қонун, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 мартдаги “Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 176-сон қарори ва Давлат санитария назоратини амалга оширувчи органларининг тегишли тавсияларига асосан жорий қилинмоқда.

Шунингдек, юқоридаги Ҳукумат қарорига асосан идоралардаги аксарият аёл ходимлар боғча ёшидаги фарзандларига қараш учун меҳнатга лаёқатсизлик бўйича вақтинчалик таътилга чиқарилганлиги ва ходимларнинг бир қисми масофадан туриб ишлашга ўтганлиги сабабли идоралар фаолиятида айрим узилишлар бўлиши мумкин.

Келиб чиқиши мумкин бўлган айрим ноқулайликлар учун cизлардан аввалдан узр сўраган ҳолда, адлия идораларига фақат жиддий зарурат бўлганда мурожаат қилишингизни сўраймиз", дейилади Адлия вазирлиги хабарида.


Киритилган вақти: 25/03/2020 08:35.   Кўрилганлиги: 748
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/karantin-davrida-fhdyo-bolimlari-va-notariuslarga-qanday-tartibda-murojaat-qilinadi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 5

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг