“КАМОЛОТ”НИНГ ФАОЛИЯТИ САРҲИСОБ ҚИЛИНДИ

Вилоят Ёшлар марказида “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Тадбирда “Камолот”ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят кенгаши раиси вазифасини бажарувчи А.Аслонов, “Камалак” болалар ташкилоти раиси М.Усмонов “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури ҳамда “Ўзбекистон Республикасида 2015 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар” Дастурида белгиланган тадбирларнинг ижроси, 2015 йил давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида ахборот берди.

“Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати тизимлари томонидан ҳисобот даврида 4000 дан зиёд лойиҳа, танлов, акция ва давра суҳбатлари ташкил этилиб, унда464500 нафарга яқин ёшлар қамраб олинган.

Хусусан, “Сиз қонунни биласизми?” кўрик-танловинингреспублика босқичида Самарқанд тиббиёт коллежи жамоаси “Энг фаол жамоа” номинацияси бўйича тақдирланди. “Ёш қутқарувчи” мусобақасининг республика босқичида вилоят жамоаси биринчи, “Шунқорлар” ҳарбий спорт мусобақасида эса Ургут савдо ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи иккинчи ўринни эгаллади.

Шунингдек, ёш авлодни ижтимоий қўллаб-қуватлаш, ёшлар ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш ва бандликни таъминлаш борасида ҳам самарали ишлар бажарилди.


Йиғилишда ўтган йилда йўл қўйилган хато ва камчиликлар муҳокама этилиб, 2016 йилда амалга ошириладиган вазифалар белгилаб олинди.

Тадбирда “Камолот” ЁИҲ Марказий кенгаши раиси ўринбосари С.Ашуров, вилоят ҳокимининг ўринбосари Ш.Қулматов иштирок этди.


Киритилган вақти: 10/02/2016 17:48.   Кўрилганлиги: 491

 

Сўровнома


Сайтимиздан ўзингиз учун зарур маълумотни олдингизми?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 1

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг