Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

“КАМОЛОТ” – ЁШЛАРНИНГ ЧИНАКАМ СУЯНЧИ ВА ТАЯНЧИ!”

“КАМОЛОТ” – ЁШЛАРНИНГ ЧИНАКАМ СУЯНЧИ ВА ТАЯНЧИ!”

Самарқандда “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг ўн тўрт йиллиги муносабати билан шу шиор остида фестиваль ўтказилди.

“Камолот” ЁИҲ ёшларни мамлакатда амалга оширилаётган демократик, сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлардан воқиф этиш, жамиятда тинчлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, ёш авлоднинг ҳуқуқлари, эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлаш, йигит-қизларнинг маънавий, касбий савиясини юксалтириш, уларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятини рўёбга чиқариш каби мақсадларни ўз олдига қўйган бўлиб, ўн тўрт йил давомида эътиборга молик ишларни амалга оширди.

Ҳозир вилоятда 1700 га яқин бошланғич ташкилотлар фаолият кўрсатмоқда. Улар 335 546 нафар 14-30 ёшдаги аъзоларни бирлаштирган. Ҳаракат ҳомийлигидаги “Камалак” болалар ташкилоти эса 210 500 нафардан ортиқ 10-14 ёшдаги аъзоларни қамраб олган.


Ўтган 2014 йил мобайнида «Камолот» ЁИҲ вилоят, шаҳар ва туман кенгашлари томонидан 2500 дан ортиқ лойиҳалар, танловлар, акциялар, давра суҳбатлари ўтказилди. Тадбирлар ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, тадбиркорликни ривожлантириш, истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш, спорт ва соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга йўналтирилди.

2014 йилда самарқандлик ёшлардан икки нафари Президент, етти нафари “Камолот” стипендияси, икки нафар “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони, икки нафар Осиё ўйинлари ғолиблари ва бошқа совриндорлар етишиб чиқди.


Фестиваль доирасида «Мустақил юрт фарзандиман» мавзуида расмлар, «Ватанимга таянч бўламан!» мавзуида иншолар танлови ҳам ўтказилди.

Бундай тадбирлар вилоятимизнинг барча таълим муассасалари, шаҳар ва туман марказларида ҳам бўлиб ўтди.

Самарқанд санъат коллежида ўтказилган концерт дастурида вилоят ҳокимининг ўринбосари Ш.Қулматов сўзга чиқди.



Киритилган вақти: 28/04/2015 17:01.   Кўрилганлиги: 885
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/kamolot-yoshlarning-chinakam-suyanchi-va-tayanchi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 10

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг