
“Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят кенгашининг икки ярим йиллик фаолиятига бағишланган VII ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.
Ҳаракатнинг вилоят кенгаши аъзолари, шаҳар ва туманлардан сайланган делегатлар, фаол ёшлар иштирокида ўтган анжуманда “Камолот” ЁИҲ вилоят кенгаши ва назорат-тафтиш комиссиясининг ўтган даврдаги фаолияти юзасидан ҳисоботлари тингланди.
Таъкидландики, кенгаш бир қатор давлат ва нодавлат ташкилотлар билан ижтимоий шерикликда юзлаб лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда. Кейинги икки ярим йил мобайнида ҳаракатнинг ижтимоий-ҳуқуқий соҳалардаги лойиҳалари сони беш мартага, ижтимоий ҳамкорлари сони икки баробарга кўпайди.
Жумладан, мактаб ўқувчилари ўртасида ўтказилаётган “Ҳуқуқ билимдонлари”, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари ўртасидаги “Сиз қонунни биласизми?” ҳамда талабаларнинг “Тафаккур синовлари” кўрик-танловлари доирасида ёшлар мамлакатни демократик янгилаш, ўз ҳаётига дахлдор қонун лойиҳалари муҳокамасида бевосита иштирок этиб, фикр ва мулоҳазаларини билдириш имкониятига эга бўлмоқда. Шу кунгача вилоятимиз ёшлари 6 та қонун лойиҳаси муҳокамасига фаол жалб этилиб, улардан 350 дан зиёд конструктив таклифлар олинди.
Ҳаракатнинг юртимиз хавфсизлигини таъминлаш, ёшларнинг ҳарбий-ҳуқуқий билимларини мустаҳкамлашга қаратилган лойиҳалари – “Ёш чегарачи”, “Шунқорлар”, “Ёш қутқарувчи” мусобақаларида иштирок этган ёшларнинг бир қанчаси бугун ҳарбий соҳада ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари тизимида меҳнат қилишмоқда.
Ёшларни тадбиркорлик фаолиятига жалб этишга қаратилган “Ёш тадбиркор – юртга мададкор”, “Менинг бизнес ғоям” танловлари орқали ҳар йили ўнлаб йигит-қизларимиз ўз бизнесини бошлаш учун имтиёзли кредитлар олишга муяссар бўляпти. Ўтган йил 182 нафар коллеж битирувчиларига 2,5 миллиард сўмдан зиёд имтиёзли кредит олиш ҳуқуқини берувчи тавсияномалар топширилди. Иқтидорли ҳамда мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётида фаол иштирок этиб келаётган 366 ёш оила “Камолот” уйлари соҳибига айланди.
“Камолот” ЁИҲ Марказий кенгаши раиси ўринбосари Ў.Шукуров вилоят кенгашининг ўтган йиллардаги фаолияти, амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар юзасидан маъруза қилди. Ҳаракат лойиҳалари доирасида ташкил этилаётган тадбирларга барча ёшлар қамраб олинмаётгани, айрим бошланғич ташкилотлар фаолиятида сусткашликка йўл қўйилаётгани қайд этилди.
Анжуманда вилоят кенгашининг раҳбар органи ва назорат-тафтиш комиссиясининг янги таркиби, “Камолот” ЁИҲнинг навбатдаги қурултойига делегатлар сайланди.
Конференцияда вилоят ҳокими З.Мирзаев сўзга чиқди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 13
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.