Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Коммунал соҳа муаммолари қачон ечим топади?

Коммунал соҳа муаммолари қачон ечим топади?

Вилоят Матбуот уйида ўтказилган анжуманда коммунал соҳада учраётган муаммолар шу соҳа раҳбарлари иштирокида муҳокама этилди.

Вилоят ҳокими ўринбосари О.Очилов кун тартибидаги масала юзасидан маълумот берди.

Таъкидландики, бугунги кунда аҳолидан тушаётган энг кўп мурожаатлар айнан коммунал хизматлар юзасидан. Шу билан бирга, дебитор қарздорлик ҳам энг катта муаммолардан бири бўлиб турибди. Мисол учун, биргина электр энергиясидан 2017 йил биринчи январь ҳолатига 660 миллиард сўм дебитор қарздорлик мавжуд. Табиий газдан эса бу қарздорлик 601 миллиард сўмни ташкил этади. Январь ойида 8,1 миллиард сўмлик табиий газнинг пули тўланмаган. Бу эса хизмат сифатига йил сайин ёмон таъсир ўтказмоқда.

Шунингдек, «Марказгазтаъминот» унитар корхонаси директори Шукрулло Маҳмудов ҳамда «Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» акциядорлик жамияти раиси Fулом Примовлар соҳадаги бугунги ҳолат ва амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.

– Ҳар куни эллик нафардан зиёд истеъмолчи асоссиз қарздорлик бўйича бизга мурожаат қилади, – дейди «Марказгазтаъминот» унитар корхонаси директори Шукрулло Маҳмудов. – Кўпинча бундай қарздорлик ҳисоблагичлардан нотўғри фойдаланиш, истеъмол қилинган табиий газ пулини назоратчиларга топшириш орқали юзага келмоқда. Асоссиз тарзда қарздор бўлиб қолаётган истеъмолчилар ҳам бор. Айтиш лозимки, назоратчининг табиий газ пулини истеъмолчидан талаб қилиши қонунга зиддир. Агар қарздорлик мавжуд бўлса, назоратчи огоҳлантириши мумкин.

Анжуманда айтилганидек, бугунги кунда мамлакатимизда табиий газ сарфини ҳисоблаш ускуналари ишлаб чиқаришга мослашган иккита завод қурилиши давом этмоқда. Йил охиридан бошлаб эса янги турдаги электрон ҳисоблагичларни газтаъминот идоралари ҳисобидан хонадонларга ўрнатиш бошланади.

Анжуман давомида журналистлар шу ва бошқа саволларига батафсил жавоб олди.



Киритилган вақти: 23/02/2017 12:31.   Кўрилганлиги: 1364
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/kammunal-qachon-yechim-topadi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 3

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.