Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

«Камалак юлдузлари» истеъдодларни жамлади

«Камалак юлдузлари» истеъдодларни жамлади

Самарқанд шаҳридаги концерт залида «Камалак юлдузлари» болалар ижодиёти фестивалининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг «Камалак» болалар ташкилоти томонидан ўтказилаётган

фестиваль санъатга ошуфта истеъдодли ёшларни кашф этмоқда.

Бу йил танловнинг дастлабки саралаш босқичларида 6 мингга яқин ўғил-қиз иштирок этди. Улардан 600 нафари фестивалнинг якуний вилоят босқичида қатнашди.

Танлов давомида болаларнинг мумтоз ва замонавий қўшиқчилик, мусиқа асбоблари ижрочилиги, тасвирий ва амалий санъат, наср ва назм каби йўналишларда билим ва маҳоратлари синовдан ўтказилди.

– Болаларнинг ўз истеъдодларини намойиш этиши, уларнинг санъатга, гўзалликка интилишини кучайтириш ва маданий савиясини оширишда бундай танловларнинг аҳамияти катта, – дейди Қўшработ туманидаги 5-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби рақс ўқитувчиси Фароғат Эрматова. – Фестивалда биз «Таманноз» рақс жамоамиз ва иккита яккахон рақс билан чиқиш қилдик. Мактабимиз болалари ижрочиликда ҳам истеъдодларини намойиш қилишди.

Фестивалда энг яхши натижаларга эришган иштирокчилар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Танлов ғолиблари ва вилоятдаги таниқли санъаткорлар иштирокида гала концерт уюштирилди.

Зилола ОМОНОВА.



Охирги ўзгариш: 13/12/2017 19:41.   Кўрилганлиги: 528
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/kamalak-yulduzlari-istedodlarni-jamladi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 5

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг