
Самарқандда “Модернизация – янгиланиш жараёнларининг туб моҳиятини халқимизга етказишда журналистнинг таъсирчан сўзи ва фаол гражданлик позициясининг ўрни ва аҳамияти” мавзуида ўтказилган минтақавий конференция ўтказилди.
Журналист бугунги кунда ислоҳотларни сифатли ва холис ёритишда қандай муаммоларга дуч келаяпти? Тезкор ахборот оқимида уларни узатишда камчиликлари нималардан иборат?
Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси раиси Саъдулла Ҳакимов анжуманда шу масалаларга тўхталиб ўтди.
- Мамлакатимиз оммавий ахборот воситаларида кейинги йилларда миқдор ўзгаришлари билан бирга сифат ўзгаришлари ҳам юз бермоқда, - дейди С.Ҳакимов. - Газеталар, теле-радиоканалларда ошкоралик, таҳлил ва холис танқид руҳи кучаймоқда, бевосита хорижий мамлакатлардан тайёрланаётган материаллар сони ортиб бормоқда. Миллий медиа майдонимизда фуқаролик жамиятининг муҳим шарти бўлган нодавлат оммавий ахборот воситалари тармоғи кенгайиб, самарали фаолият кўрсатяпти, айниқса, интернет журналистикаси жадал ривожланмоқда. Вилоят ва туман оммавий ахборот воситаларининг медиа майдондаги ўрнини мустаҳкамлашга ҳам эътибор кучаймоқда
Республикадаги марказий ҳамда Самарқанд, Бухоро, Жиззах ва Навоий вилоятлари оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этган анжуманда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмита раиси ўринбосари Э.Холбўтаев, “Правда Востока” газетаси муҳаррири С.Дониёров сўзга чиқиб, юртимизда ОАВ учун яратилаётган шарт-шароит, журналистларнинг бугунги ислоҳотларни ёритишдаги камчиликлар муоҳкама этилди.
Тадбирда Республика товар-хомашё биржаси - Дўстлар клуби номидан Самарқанд вилоятидаги “Пахтачи” туман газетасига компьютер жамланмаси топширилди, Самарқанд, Бухоро, Жиззах ва Навоий вилоятларидан ташриф буюрган бир гуруҳ фахрий журналистлар ва ёш ижодкорлар уюшма фахрий ёрлиқлари, эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Конференция иштирокчилари Биринчи Президентимиз Ислом Каримов мақбара-мажмуасини зиёрат қилишди. “Зарафшон” – “Самаркандский вестник” газеталари таҳририяти фаолияти, Самарқанд шаҳридаги бунёдкорлик ишлари билан танишдилар. Имом Бухорий мажмуасида бўлиб, Пайариқ тумани “Хўжа Исмоил” маҳалласи фаоллари билан учрашди, маҳалла кутубхонасига китоблар совға қилишди.
Гулруҳ Мўминова.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 8
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.