Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ЖУРНАЛИСТЛАРДАН ТУҲФА

ЖУРНАЛИСТЛАРДАН ТУҲФА

Самарқанд шаҳридаги 1-, 9-, 10-меҳрибонлик уйлари ва 64-тарбияси оғир болалар мактаб-интернатига Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими ҳамда “Зарафшон” ва “Самаркандский вестник” газеталари бирлашган таҳририяти томонидан бадиий-оммабоп китоблар жамланмаси тарқатилди.  

– Муассасамизда шоир ва ёзувчилар билан учрашувлар, китоб тақдимотларини ўтказиш анъанага айланган, – дейди 10-меҳрибонлик уйи директори Салоҳиддин Латипов. – Чунки айнан мана шундай учрашувларда боланинг онгига илм олиш кўникмаси, китобга муҳаббат ҳисси чуқурроқ сингади.

Тарбияланувчиларимизнинг китобга меҳри жуда баланд. Ўзларининг хоҳиш-истаклари билан яқинда шаҳримизда очилган “Самарқанд китоб олами”га олиб боришни режалаштириб турибмиз. Назаримда, бу ҳам уларнинг маънавият мезони бўлмиш китоб билан янада яқинроқ дўст тутинишларига замин яратади.

Жасур Ҳакимов 64-тарбияси оғир болалар мактаб-интернати ўқувчиси. У китобга иштиёқи баландлиги, кўп шеърларни ёд билиши билан тенгдошларига намуна. 

– Ўқишдан бўш вақтларимда эртак ва саргузашт китобларни ўқишни яхши кўраман, – дейди Жасур. – Бундан ташқари, севимли шоирларимиз Абдулла Орипов, Эркин Воҳидов, Муҳаммад Юсуф шеърларини ёд олишни одат қилганман. Бугун мактабимизга совға қилинган янги китобларни ҳам ўқиб чиқишларини ўртоқларимга тавсия этаман. Чунки яхши китоб инсонни ҳар доим яхшиликка етаклайди.

Учрашувларда фаол қатнашган ёшларга “Зарафшон” газетаси кутубхонаси” сериясида чоп этилган тўпламлар ҳамда самарқандлик шоирларнинг китоблари топширилди.


Киритилган вақти: 25/06/2016 18:12.   Кўрилганлиги: 490
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/jurnalistlardan-tuhfa

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 11

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг