
18 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ёритиш бўйича Республика матбуот марказида оммавий ахборот воситалари ходимлари учун амалий семинар ўтказилди.
Видеоконференцалоқа шаклида ташкил этилган тадбирда 7-Самарқанд округ сайлов комиссияси матбуот маркази аъзолари, вилоятдаги оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳам қатнашди.
Марказий сайлов комиссияси раиси М.Абдусаломов, Олий Мажлис Сенати раиси ўринбосари С.Ортиқова, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) У.Муҳаммадиев ва бошқалар Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов раҳнамолигида юртимизда ҳуқуқий демократик давлат ва эркин фуқаролик жамияти барпо этиш, мамлакатимиз ҳаётининг барча соҳаларини тубдан янгилаш ва модернизация қилиш борасида амалга оширилган ислоҳотлар жараёнида фуқароларнинг ўз хоҳиш-иродасини эркин билдириш, сайлаш ва сайланиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Конституциясида мустаҳкамлаб қўйилган асосий сиёсий ҳуқуқларини тўлиқ таъминлаб келаётган, демократик стандартларга ҳар томонлама мос бўлган сайлов тизими яратилганини таъкидлади.
Сайлов кампаниясини очиқ ва ошкора ташкил қилиш, сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишнинг барча босқичлари ҳақида мамлакатимиз аҳолиси ва халқаро ҳамжамиятни хабардор қилиб боришда оммавий ахборот воситалари ҳал қилувчи ўрин тутади. Амалий семинар мамлакатимиз оммавий ахборот воситалари ходимларининг бу йўналишдаги билим ва кўникмасини янада мустаҳкамлаш, тажрибасини ошириш, сайлов кампаниясида иштирок этаётган журналистлар билан давлат ва нодавлат ташкилотлари ўртасидаги ҳамкорлик муносабатларини чуқурлаштиришга қаратилди.
Сайлов кампанияси бошлангандан буён
мамлакатимиз оммавий ахборот воситаларида 4 минг
Тадбирда сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишда очиқлик ва ошкораликни таъминлашда сайлов комиссиялари ва журналистларнинг долзарб вазифалари, мамлакатимиз миллий сайлов тизими ҳамда бу борадаги қонунчилик мазмун-моҳиятини аҳоли ўртасида кенг тушунтириш ишларини ташкил этиш, сайлов кампаниясини ёритишда журналистика жанрлари имкониятларидан, замонавий медиа технологиялардан самарали фойдаланиш, сайлов комиссиялари билан ҳамкорликни янада кучайтириш каби масалалар атрофлича муҳокама қилинди. Оммавий ахборот воситалари вакиллари ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти
сайловини ўтказувчи
7-Самарқанд округ сайлов комиссияси
матбуот маркази.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 8
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.