Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ЖУРНАЛИСТИКА СОҲАСИДА “ОЛТИН ҚАЛАМ” ХI МИЛЛИЙ МУКОФОТИ

ЖУРНАЛИСТИКА СОҲАСИДА “ОЛТИН ҚАЛАМ” ХI МИЛЛИЙ МУКОФОТИ

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Журналистларни қайта тайёрлаш маркази билан ҳамкорликда миллий ва халқаро журналистиканинг энг юксак ютуқларини кенг оммалаштириш, ОАВ ходимлари фуқаролик позицияларини намоён этишлари учун шароит яратиш ҳамда журналистларда танқидий фикрлашни ва ижодий фаолиятга янгича ёндашувларни шакллантириш мақсадида “Олтин қалам” ХI Миллий мукофоти учун халқаро танловни ўтказади.

3 май – Жаҳон матбуоти эркинлиги кунига бағишланган бу танловга 2015 йилнинг 31 мартидан 2016 йилнинг 31 мартигача – бир йил давомида газета ва журналларда чоп этилган, радио орқали эфирга узатилган ҳамда телевидениеда кўрсатилган ва интернет нашрларида берилган материаллар 2016 йилнинг 10 апрелигача қабул қилинади. 

Танлов ғолиблари учун қуйидаги мукофотлар таъсис этилган

Журналистика соҳасида бош миллий мукофот.

Ғолиб махсус диплом, “Олтин қалам” кўкрак нишони, статуэткаси ва Ўзбекицон Республикасида белгиланган энг кам иш ҳақининг 200 баробари миқдорида пул мукофоти билан тақдирланади. 

Асосий мукофотлар:

Энг яхши журналистик материал учун миллий мукофот (телевидение – 1-, 2-, 3-ўринлар);

Энг яхши журналистик материал учун миллий мукофот (радио – 1-, 2-, 3-ўринлар);

Энг яхши журналистик материал учун миллий мукофот (босма оммавий ахборот воситалари – 1-, 2-, 3-ўринлар);

Энг яхши журналистик материал учун миллий мукофот (интернет-журналистика – 1-, 2-, 3-ўринлар).

Биринчи ўринни олган ғолиблар диплом, “Олтин қалам” кўкрак нишони, статуэткаси ва энг кам иш ҳақининг 160 баробари миқдорида пул мукофоти билан тақдирланадилар.

Иккинчи ўринни олган ғолиблар диплом, “Олтин қалам” кўкрак нишони, статуэткаси ва энг кам иш ҳақининг 140 баробари миқдорида пул мукофоти билан тақдирланадилар.

Учинчи ўринни олган ғолиблар диплом, “Олтин қалам” кўкрак нишони, статуэткаси ва энг кам иш ҳақининг 120 баробари миқдорида пул мукофоти билан тақдирланадилар. 

Рағбатлантирувчи мукофотлар учун номинациялар:

- энг яхши фоторепортаж;

- энг яхши матбуот хизмати.

Мазкур номинациялар ғолиблари диплом, “Олтин қалам” статуэткаси ва энг кам иш ҳақининг 50 баробари миқдорида пул мукофоти билан тақдирланадилар.

“Олтин қалам” танлови ғолибларини мукофотлаш, шунингдек, уни ўтказиш билан боғлиқ сарф-харажатлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа инситутларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг молиявий кўмагида амалга оширилади.

Шунингдек, қатор халқаро ташкилотларнинг Ўзбекистондаги ваколатхоналари ва республикамиздаги жамоат ташкилотлари ҳам ўз рағбатлантирувчи мукофотларини таъсис этган.

 Танлов шартлари:

Танловга теле-, радио-, босма материаллар ҳамда интернет нашрларида эълон қилинган ишлар тақдим этилади (5 тадан кам бўлмаслиги керак).

Телевидение бўйича видеоматериаллар, ахборот ташувчи воситанинг қандай кўринишда бўлишидан қатъий назар, 3 дақиқадан 30 дақиқагача бўлиши керак.

Радиоэшиттиришлар (CD, DVD дискда) 5 дақиқадан 30 дақиқагача бўлиши керак.

Матбуот ва интернет материаллари асл нусхада ёки кўчирма нусхада тақдим этади. 

Танловга юборилган материалларга қуйидагилар илова қилиниши лозим:

Муаллиф ҳақида маълумотнома (объективка);

муаллифнинг турар жойи, уй ва иш телефонлари;

паспорт нусхаси.

Танлов ғолибларини тантанали мукофотлаш маросими 2016 йил 3 майда –

Жаҳон матбуоти эркинлиги куни “Туркистон” саройида ўтказилади.

Мукофот бир шахсга такроран берилмайди.

 

Материаллар “Олтин қалам” танловига деб кўрсатилган ҳолда қуйидаги манзилга юборилиши лозим: 100129, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 30-уй

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси 3-қават.

Телефонлар: 244-64-61; 244-37-87

www.Journalist.uz

 

“Олтин қалам” ХI Миллий мукофоти халқаро танлови доирасида миллий ҳамкорлар таъсис этган мукофотлар: 

I. Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси Марказий кенгаши:

1.”Соғлом она ва бола йили”га бағишланган энг яхши материал учун;

2. “Ижтимоий шериклик фаолияти ёритилган энг яхши материал учун”.

II. Ўзбекистон Мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди:

1.Журналистика ривожига қўшган ҳиссаси учун;

2.”Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури доирасида амалга оширилган ишларни кенг ва самарали ёритгани учун. 

Хорижий ҳамкорлар таъсис этган мукофотлар:

1. БМТ Ахборот маркази: “Энг яхши ёшлар блоги учун”.

2. ЮНЕСКО: “Орол денгизи ҳудудидаги барқарор ривожланишга ёрдам беришда аёлларнинг роли ёритилган энг яхши материал учун”

3. Региональ диалог: “Қонун устуворлиги мавзуидаги энг яхши материал учун”.

4. ЮСАИД – Project HOPE : “Сил касаллигига қарши курашни ёритиш бўйича оммавий ахборот воситаларида ёритилган энг яхши материаллар учун»

 5. Германия Халқ университетлари миллий ассоциацияси: "Катталар билимини ошириш ва норасмий таълим бериш соҳасидаги энг яхши материал учун”.


Киритилган вақти: 17/03/2016 17:53.   Кўрилганлиги: 681
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/jurnalistika-sohasida-oltin-qalam-xi-milliy-mukofoti-2016

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 4

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг