Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

“ЖУМА – ТАДБИРКОРЛАР КУНИ”: НАВБАТДАГИ ҚАБУЛ

“ЖУМА – ТАДБИРКОРЛАР КУНИ”: НАВБАТДАГИ ҚАБУЛ

Вилоят ҳокимлигида вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Э.Турдимовнинг маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлик субъектлари учун навбатдаги қабули бўлиб ўтди.

Унда тадбиркорларнинг фаолиятига тўсиқ бўлаётган муаммолар юзасидан мурожаатлари тингланди.

Жумладан, Самарқанд туманидаги “МИК” хусусий корхонаси ишончли вакили А.Абдуғаниева тумандаги Янги ҳаёт маҳалласида жойлашган 300 м2 ер майдонида савдо дўкони, эркаклар ва аёллар сартарошхонаси қуриш учун 2018 йил 24 март куни бўлиб ўтган тендер танловидан норозилигини билдирди.

Ушбу муаммо юзасидан вилоят адлия бошқармасига топшириқ берилди. 

– Хато қилишга ҳақимиз йўқ, – дейди Э.Турдимов. – Тадбиркорларга тўсиқ бўлаётган масалаларни қонуний ҳал этишимиз зарур. Аслида мутасаддилар ўз вазифаларига масъулият билан ёндашиб, шу муаммоларни тегишли тартибда вақтида ҳал этганида тадбиркорлар шу ергача келмасди. Муаммоларни ўрганиб, тадбиркорлар ҳақ бўлса, масаласини ҳал этиш лозим. Ноҳақ бўлса, соҳа вакиллари буни мурожаатчига асослаб бериш, керак. 

 Вилоят раҳбари қабул давомида тингланган мурожаатлар ечими юзасидан тегишли ташкилотлар масъулларига кўрсатмалар берди ва айрим масалалар юзасидан шахсан ўзи жойига бориб ўрганишини билдирди.

 

Ғолиб Абдусаломов.


Охирги ўзгариш: 02/09/2018 22:41.   Кўрилганлиги: 1167
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/juma-tadbirkorlar-kuni-navbatdagi-qabul

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 10

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.