Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ЖОМДАГИ ҲАР БИР ОИЛА ЭЪТИБОРДА

ЖОМДАГИ ҲАР БИР ОИЛА ЭЪТИБОРДА

“Обод маҳалла” дастури асосида Нурободнинг Жом қишлоғида улкан бунёдкорлик ишлари олиб борилаётир. 

Обод маҳалла тушунчаси замирида фақатгина кўркам бинолар, қулай шарт-шароит эмас, балки хонадонлардаги ижтимоий-маънавий муҳит, соғлом турмуш тарзи ҳам мужассам. Шу маънода вилоят хотин-қизлар қўмитаси томонидан Жом қишлоғида олиб борилиши лозим бўлган ишлар юзасидан чора-тадбирлар белгиланиши бежиз эмас.


Жом маҳалласида айни пайтда саккиз мингга яқин аҳоли, жумладан, 4 минг 750 нафар аёл истиқомат қилади. Хотин-қизларнинг турмуш шароитини ўрганиш, уларни моддий, маънавий қўллаб-қувватлаш, эҳтиёжларини аниқлаш мақсадида шаҳар ва туман хотин-қизлар қўмиталари раислари бошчилигида ишчи гуруҳлари ташкил этилди. Ишчи гуруҳлар томонидан ҳудуддаги хонадонлар ўрганилиб, эҳтиёжманд, кам таъминланган оилаларга ҳамда ногиронлиги бўлган хотин-қизларга уй жиҳозлари, кийим-кечак, озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.


Аҳолининг саломатлиги ҳам эътиборга олиниб, ҳудудда юқори малакали тиббиёт ходимларидан иборат махсус гуруҳ тузилди, чуқурлаштирилган тиббий кўрик ўтказилмоқда.

Маҳаллада никоҳи қайд этилмаган 52 оила аниқланди ва туман ФҲДЁ бўлимининг кўчма қабули ташкил этилиб, шаръий никоҳ билан яшаётган 9 оиланинг аризалари рўйхатга олинди ва уларнинг никоҳини қайд эттириш масаласи ҳал этилмоқда. 61 нафар болага туғилганлик гувоҳномаси ёзиб берилди.


Жомда хотин-қизлар ҳунармандчилик билан шуғулланса-да, уларнинг бу фаолияти расмийлаштирилмаган, уйида тикиш қилади, гилам тўқийди. Келгусида уларнинг нафақага чиқишларида муҳим аҳамиятга эга бўлган меҳнат дафтарчалари асосида иш юритиши учун саъй-ҳаракат олиб боряпмиз.

Шунингдек, вилоят “Тадбиркор аёл” уюшмаси томонидан шу қишлоқда яшовчи тикувчи Зилола Худоёрова бошчилигида тикув цехи ташкил этиш режалаштирилиб, бу ерда ўнта иш ўрни яратилади.

Обод маҳалла бўлиши кутилаётган қишлоқда ҳозиргача 43 нафар фуқаро, жумладан, 12 нафар аёл жамоатчилик асосида ишга олиниб, уларга меҳнат дафтарчалари очилди. Яна шунча хотин-қизлар “Ўзпахтасаноат” корхонасининг касаначиси сифатида ишга жойлашиши белгилаб қўйилди.

Хотин-қизларга қандолатчилик, тикиш-бичиш, тўқиш, аёллар пардозини ўргатиш мақсадида “Устоз” ўқув маркази ташаббуси билан ўқув курси очилади. Ушбу курснинг барча машғулотлари бепул ташкил этилади. Рўзғорини бутлаб олиши учун Жомдаги 20 та ёш оилага сигир тарқатилмоқда.

Бир сўз билан айтганда, Жом қишлоғидаги ҳар бир оиланинг ташвишу қувончларини ўрганиш давом этади ва бу ишлар узоқ келажакда эмас, яқин кунларда ўз самарасини беради.

 

Марҳабо Fафурова, вилоят ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси.


Охирги ўзгариш: 16/03/2018 12:47.   Кўрилганлиги: 1159
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/jomdagi-har-bir-oila-etiborda

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 10

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.