Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ЖОМДА НАВРЎЗ САЙЛИ

ЖОМДА НАВРЎЗ САЙЛИ

Вилоят ҳокимлигининг “Обод қишлоқ” дастури доирасида Жом қишлоғини обод масканга айлантириш ташаббуси остида амалга оширилаётган ободончилик, бунёдкорлик ишлари одамлар ҳаётига, кайфиятига ижобий таъсир ўтказди.

Аввало, кўкламга етказгани, қишлоғининг обод гўшага айланаётгани шукронасини қилаётган жомликлар Наврўз сайлини шоду хуррамлик билан байрам қилишди.Тадбирларда халқимизга хос меҳр-оқибат, бағрикенглик, ҳамжиҳатлик, бунёдкорлик ва саховатпешалик фазилатлари намоён бўлди.


Вилоят ҳокимлиги ва жамоатчилик вакиллари Жом маҳалласида қурилиши бошланаётган 500 ўринли янги масжид биносига пойдевор қўйиш маросимида қатнашдилар. Кекса отахонлар мазкур масжиднинг мўмин-мусулмонларга узоқ йиллар хизмат кўрсатадиган, халқимиз фаровонлиги, маънавиятимиз юксалишида асқотадиган масканга айланишини тилаб, фотиҳа беришди.

Сўнг ҳомий ташкилотлар томонидан бир гуруҳ кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилаларга сигир ҳадя қилинди.


Наврўз сайлида жомликлардан ташқари, Нуробод тумани маҳаллалари, қўшни Қашқадарё вилоятидан келган меҳмонлар турли халқ ўйинлари, кексаю ёш қалбидан чуқур жой олган қадимий урф-одатлар, эзгу инсоний туйғулар тараннум этилган ўлан, лапар ва достонлар ижросига гувоҳ бўлдилар. Пойтахтдан келган таниқли санъаткорлар томонидан куйланган қўшиқлар шодиёнанинг янада жозибали ўтишига хизмат қилди.


Сойнинг бир томонида ташкил этилган кураш, иккинчи қисмида ўтказилган улоқ-кўпкари мусобақалари нафақат вилоятимиз, балки Қашқадарё, Сурхондарё вилоятидан келган полвонларнинг чинакам куч синашиш майдонига айланди.

Тадбирларда вилоят ҳокими Т.Жўраев иштирок этди ҳамда Жом, Гирдиқўрғон маҳаллаларида янгидан барпо этилаётган мактабгача таълим муассасаси, деҳқон бозори ва бошқа ижтимоий объектларнинг қурилиш жараёнлари билан танишди.

          

 

Абдуғофур Шерхолов.

 


Охирги ўзгариш: 27/03/2018 09:52.   Кўрилганлиги: 528
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/jomda-navroz-sayli

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 3

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг