Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Жомбойда ижтимоий ҳимояга муҳтож ва эҳтиёжманд оилалар фарзандлари никоҳ ҳамда суннат тўйлари ўтказилди

Жомбойда ижтимоий ҳимояга муҳтож ва эҳтиёжманд оилалар фарзандлари никоҳ ҳамда суннат тўйлари ўтказилди

Мамлатимизда Президентимиз ташаббуси билан аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини моддий-маънавий қўллаб-қувватлаш, 

жамиятда ўзаро ҳамжиҳатлик, меҳр-оқибат, бағрикенглик ва хайр-саховат муҳитини янада мустаҳкамлаш борасида қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Мазкур йўналишда республикамиздаги бошқа ҳудудлар сингари вилоятимиз туман ва шаҳарларида ҳам муайян ишлар амалга оширилиб, эзгу ишлар давом эттирилмоқда.

Вилоят хотин-қизлар қўмитаси, Жомбой туман ҳокимлиги ва бошқа бир қатор ҳамкор ташкилотлар томонидан туманда яшовчи ижтимоий ҳимояга муҳтож ва эҳтиёжманд оилаларнинг 12 нафар фарзандлари учун суннат тўйи ҳамда янги оиланинг никоҳ тўйи ўтказилди. Тўйда болаларнинг ота-оналари, яқин қариндошлари ҳамда дўстлари меҳмон бўлишди.
Юзларида бир олам қувонч порлаган, қалби севинчга тўлган жажжи болажонларга ва келин-куёвга вилоят ва туман ҳокимлигининг қимматбаҳо совғалари топширилди. 
Тошкент шаҳридан ташриф буюрган таниқли санъаткорларнинг чиқишлари иштирокчиларга кўтаринки кайфият улашиб, тўй ҳақиқий шодиёнага айланди.

ЖОМБОЙДА ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯГА МУҲТОЖ ВА ЭҲТИЁЖМАНД ОИЛАЛАР ФАРЗАНДЛАРИ НИКОҲ ҲАМДА СУННАТ ТЎЙЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ

ЖОМБОЙДА ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯГА МУҲТОЖ ВА ЭҲТИЁЖМАНД ОИЛАЛАР ФАРЗАНДЛАРИ НИКОҲ ҲАМДА СУННАТ ТЎЙЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ

ЖОМБОЙДА ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯГА МУҲТОЖ ВА ЭҲТИЁЖМАНД ОИЛАЛАР ФАРЗАНДЛАРИ НИКОҲ ҲАМДА СУННАТ ТЎЙЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ


Охирги ўзгариш: 01/07/2019 10:35.   Кўрилганлиги: 597
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/jomboyda-ijtimoiy-himoyaga-muhtoj-va-ehtiyojmand-oilalar-farzandlari-nikoh-hamda-sunnat-toylari-otkazildi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 8

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.