Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ЖОМБОЙДА БАНДЛИККА КЎМАКЛАШИШ МАРКАЗИ ЯНГИ БИНОСИ ТОПШИРИЛДИ

ЖОМБОЙДА БАНДЛИККА КЎМАКЛАШИШ МАРКАЗИ ЯНГИ БИНОСИ ТОПШИРИЛДИ

Жомбой туманида бандликка кўмаклашиш марказининг янги биноси фойдаланишга топширилди.

Марказ қурилишига 1 млрд. 30 млн. сўм маблағ сарфланди. Қурилиш ишларини “Лазизжон строй сервис” масъулияти чекланган жамияти амалга оширди.

Ҳозирги вақтда марказда йигирма нафар ишчи-ходимлар меҳнат қилмоқда. Янги бинода яратилган қулайликлар уларнинг янада самарали фаолият кўрсатишига хизмат қилади, албатта.

– Муассасамизнинг бевосита кўмаги билан тумандаги маҳаллаларда жами 124 нафар фуқаро вақтинчалик жамоат ишларига жалб қилинган, – дейди марказ директори Жамшид Жуманов. – Бино замонавий мебеллар билан жиҳозланди, иситиш-совутиш ускуналари ўрнатилди. Фаоллар зали, мурожаатчилар билан ишлаш, қабул қилиш учун хоналар ажратилди. Ушбу иншоотнинг айнан Мустақиллик байрами арафасида ихтиёримизга топширилиши ишимиз унумдорлигини таъминлайди.

Бинонинг очилиш маросимида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, туман ҳокимлиги ҳамда соҳа вакиллари қатнашишди.

Шу куннинг ўзида, янги бинода Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг сайёр қабули ўтказилди.


Киритилган вақти: 30/08/2019 12:58.   Кўрилганлиги: 506
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/jomboyda-bandlikka-komaklashish-markazi-yangi-binosi-topshirildi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 14

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.