
Жомбой шаҳридаги Ёшлар боғида ўтказилган тадбир чинакам байрам, сайил тусини олди.
Ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан ташкил этилган сайёр қабул фуқаролар мушкулини енгиллатди.
Айниқса, нотариус, паспорт, ФҲДЁ ва бошқа турдаги ҳужжатлар шу ернинг ўзида расмийлаштириб берилди. Уй-жой ва кредит ажратиш масаласида қилинган ўнга яқин мурожаат ўз ечимини топди.
– Тадбирда келиб тушган ҳар қандай мурожаат ижобий ҳал этиляпти, – дейди вилоят адлия бошқармаси маъсул ходими Ш.Баҳромов. – Ҳозирнинг ўзида Каттақишлоқ маҳалласидаги эҳтиёжманд оила хонадонига электр ўлчагич ўрнатилди. Шу маҳалладаги Нилуфар Жабборованинг фарзандига туғилганлик тўғрисида гувоҳнома берилди, никоҳи туман ФҲДЁ томонидан қонуний расмийлаштирилди.
Миллий маданият марказининг чиқишлари ва китоб тақдимоти тадбирга ўзгача файз киритди. 70 дан ортиқ коллеж битирувчисига тадбиркорлик фаолиятини бошлаши учун имтиёзли кредит сертификатлари топширилди.
Шерзод Исоқулов, Соҳиб Сайфуллаев.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 13
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.