Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ЖОМБОЙ ТУМАНИДА ОММАВИЙ САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ

ЖОМБОЙ ТУМАНИДА ОММАВИЙ САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ

Бугун давлатимиз раҳбари белгилаб берган вазифалар моҳиятини англаган, зиммасидаги масъулиятни ҳис қилган мутасадди борки, ўзи ёки ташкилоти ва аҳоли ўртасида юзага келган бўшлиқни тўлдириш, халқ билан яқин бўлишга интилиб, мулоқотнинг самарали усулларидан фойдаланмоқда. 

 Асосий вазифаси халққа хизмат қилиш, уларни рози қилиш эканлигини ўйлаб фаолият кўрсатмоқда. Ва бу ўз самарасини бераётгани сир эмас. Одамларнинг давлат идораларига, раҳбарларга ишончи ортмоқда. Фуқароларимизда кимга, қандай тартибда мурожаат қилиш кўникмаси шаклланмоқда.

 Бугун, 26 май куни Жомбой туманидаги “Ёшлар боғи”да туман аҳолиси билан оммавий сайёр қабул ўтказилди. Сайёр қабул давомида 223 нафар фуқаролар томонидан мурожаатлар билдирилди. Мурожаатларнинг аксариятини асосан йўлларни таъмирлаш, ер ажратиш, кадастр хизмати билан боғлик масалалар ташкил этди. 50 га яқин фуқароларимиз ўз мурожаатларига жойида ижобий ечим топишди. Ижроси вақт талаб этадиган мурожаатларга масъуллар бириктирилди. Жорий йилнинг 31 май куни вилоят ҳокимлигида мурожаатлар ижро ҳолати муҳокама этилиши белгилаб олинди.

Шунингдек, оммавий сайёр қабул давомида Давлат хизматлари агентлиги томонидан кўчма автобусда 20 нафар фуқароларга тезкор хизматлар кўрсатилди ҳамда туман бандлик бўлими томонидан бўш иш ўринлари ярмаркаси ўтказилди.

Таъкидлаш лозимки, инсонпарварлик руҳи билан йўғрилган ислоҳотлар халқимиз турмушининг янада юксалиши, мамлакатимиз ободлиги ва тараққиётини таъминлаш учун амалга оширилмоқда. Бугунги кунда Давлатимиз раҳбари халқ дарди билан яшаб, хонадонма-хонадон юриб, кишилардан ҳол сўраётган, уларнинг ўй-хаёли билан яшаётган бир пайтда, ўзини мана шу юртнинг жонкуяр фарзанди, фуқароси деб билган ҳар бир инсон, қолаверса, ташкилот раҳбарлари энди ҳаётга теран фикр, фидойилик ва янгича нигоҳ билан назар ташлаши, фаолият олиб бориши лозим.


Киритилган вақти: 26/05/2019 20:53.   Кўрилганлиги: 934
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/jomboy-tumanida-ommaviy-sayyor-qabul-otkazildi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 14

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.