
Жомбой туманида “Жомбой дон маҳсулотлари” акциядорлик жамиятининг янги тегирмонини фойдаланишга топшириш тадбири ўтказилди.
Тадбирда вилоят ҳокимлиги, “Ўздон маҳсулотлари” АЖ ва жамоатчилик вакиллари ҳамда корхона ишчи-ходимлари иштирок этишди.
Тадбирда сўз олганлар томонидан янги йилига 70 минг тонна донни қайта ишлаш қувватига эга тегирмон 1 миллион 400 минг АҚШ доллари эвазига Туркиядан олиб келинганлиги, ускуналар корхонада ишлаб чиқарилаётган ун маҳсулоти сифатини янада яхшилаши ва қўшимча иш ўринлари яратиши, шунингдек электр энергияси сарфини 20-25 фоизга тежаш имконини бериши билдириб ўтилди.
Тадбир тўйга уланиб кетди. Корхонада ишловчи ишчи ходимларнинг 15 нафар болаларининг суннат тўйлари ўтказиб берилди. Элу халққа ош берилиб, катта шодиёнада ёшларнинг кўнгли тоғдек кўтарилди. Тўйболаларга тадбир ташкилотчилари томонидан совға-саломлар улашилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 15
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.