Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ЖОМ ЗАМОНАВИЙ, ОБОД ҚИШЛОҚ БЎЛАДИ

ЖОМ ЗАМОНАВИЙ, ОБОД ҚИШЛОҚ БЎЛАДИ

Жом нафақат Нуробод тумани, балки Самарқанд вилоятининг энг қадимий, йирик аҳоли масканларидан бири ҳисобланади.

Бугунги кунда Жом атрофидаги маҳаллаларда 30 минг нафарга яқин аҳоли истиқомат қилмоқда.

Вилоят ҳокимлиги юртимизда бошланган “Обод қишлоқ” дастури доирасида Жом қишлоғини обод масканга айлантириш ташаббуси билан чиқди.


Ўтган ҳафта вилоят ҳокимлигининг ишчи гуруҳи мазкур ҳудуднинг инфратузилмаси, ижтимоий соҳа объектлари ва аҳоли хонадонларининг ҳолатини ўрганиб, халқ билан мулоқот уюштирди. Қишлоқда мавжуд муаммоларни ўрганди. Шу асосда дастур тузилиб, Жом ва Гирдиқўрғон қишлоқларини обод масканга айлантириш бўйича лойиҳалар ишлаб чиқилди.

Бугун Жом қишлоғида ушбу лойиҳаларнинг тақдимоти ўтказилиб, амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.

Унда вилоят ҳокими Т.Жўраев ҳамда барча секторлар раҳбарлари, туман, шаҳарлар ҳокимлари ва уларнинг ўринбосарлари, вилоятдаги бошқарма, идоралар, жамоат ташкилотлари бошлиқлари иштирок этди.

Дастур асосида икки қишлоқда замонавий маҳалла марказлари, истироҳат боғи, хотира майдони, ёзги амфитеатр, иккита мактабгача таълим муассасаси қурилади.


Жом бозори замонавий архитектура талаблари бўйича реконструкция қилинади. Таълим ва тиббиёт муассасалари, аҳоли хонадонлари таъмирланади. Аҳолини тоза ичимлик суви, суюлтирилган газ билан таъминлаш, қишлоқда электр таъминотини яхшилаш, йўлларни таъмирлаш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўрилади.

Лойиҳани амалга ошириш давомида ҳудуддаги аҳолининг барча қатлами малакали мутахассислар жалб этилган ҳолда, чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилади.

4300 дан ортиқ ишсиз фуқаролар бандлигини таъминлаш ҳамда кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, ногиронлиги бўлган кишиларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилади.

Мақсад юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг чекка қишлоққа ҳам кириб келишини таъминлаш, одамларда ўз маскани, тақдири учун масъулият ҳисини кучайтириш, халқимиздаги бунёдкорлик, тадбиркорлик, ҳамжиҳатлик фазилатларини намойиш этишдан иборат.


Охирги ўзгариш: 28/02/2018 18:33.   Кўрилганлиги: 400
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/jom-zamonaviy-obod-qishloq-boladi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 2

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг