Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ЖОМ КЎРКАМ ВА ОБОД ҚИШЛОҚҚА АЙЛАНМОҚДА

ЖОМ КЎРКАМ ВА ОБОД ҚИШЛОҚҚА АЙЛАНМОҚДА

Президентимиз ташаббуси билан ҳаётга татбиқ этилаётган “Обод қишлоқ” дастури доирасида амалга оширилаётган хайрли ишлар сабаб бугун Нуробод туманининг Жом қишлоғи улкан бунёдкорлик ҳамда ободонлаштириш майдонига айланди.

Шу муносабат билан мазкур аҳоли масканида вилоятда фаолият юритаётган оммавий ахборот воситалари ходимлари, марказий нашрларнинг вилоятдаги мухбирлари иштирокида пресс-тур ташкил этилди.

 

Журналистлар ҳудудда таъмирланаётган тураржой бинолари, янги қурилаётган иншоотлар, кўча ҳамда йўлларнинг тартибга келтирилаётган жараёнлари билан танишди.

Пресс-тур иштирокчилари Гирдиқўрғон маҳалласида яшовчи кам таъминланган оила – Сафар Баротов хонадонида бўлиб, оиладаги муаммолар билан қизиқди. Мулоқот жараёнида вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан хонадоннинг 30 сотихли томорқасига сув тармоғи тортиладиган бўлди. Вилоят хотин-қизлар қўмитаси уй бекаси Дилбар Баротовага гилам совға қилди. Паст Дарғом туманидаги “Жума пахта заводи” корхонаси ишчилари шу куннинг ўзида хонадондаги иншоотларни таъмирлашга киришди.


Вилоят ҳокими Т.Жўраев кўп йиллар почта тармоғида ишлаган, ҳозирда кўзи яхши кўрмай қолган ва фуқаролик паспорти йўқлиги сабаб пенсия олишда муаммога учраётган гирдиқўрғонлик 82 ёшли Умрзоқ Абриевга пенсия тайинлаш бўйича мутасаддиларга топшириқ берди. Малакали врачлар отахонни тиббий кўрикдан ўтказди.


Иштирокчилар Жом маҳалласида вилоят инжиниринг компанияси буюртмасига асосан «Темир қалқон» масъулияти чекланган жамияти томонидан бунёд этилаётган 60 ўринли мактабгача таълим муассасаси қурилиши жараёнлари билан танишди.


Журналистлар Жом ҳамда Гирдиқўрғон маҳаллаларида 824 хонадоннинг кадастр ҳужжатлари тахланаётгани, бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишларида юздан ортиқ корхона ва ташкилотдан жалб этилган 2 мингдан зиёд ишчи-ходимлар, 150 дан зиёд юк ташувчи техникаларнинг ибратли ва залворли меҳнатларига гувоҳ бўлдилар.

            

 

Абдуғофур Шерхолов,Бахтиёр Мустанов (фото).


Охирги ўзгариш: 08/03/2018 16:52.   Кўрилганлиги: 982
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/jom-korkam-va-obod-qishloqqa-aylanmoqda

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 13

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.