Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Жиноятчиликнинг олди олинмоқда

Жиноятчиликнинг олди олинмоқда


      Вилоят ИИБ ҳузуридаги қўриқлаш бошқармаси алоҳида милиция батальони ходимлари банклар, тоифаланган объектлар ва таълим муассасалари муҳофазасини таъминлаш билан бирга, жиноятчилик, турли ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича тарғибот тадбирларини олиб бормоқда. 


Жумладан, батальон ходимлари "Ёшлар орасида гиёҳванд воситаларнинг тарқалишига қарши кураш" ойлиги доирасида таълим муассасаларида ўтказилган "Гиёҳвандлик – умр заволи" мавзусидаги тадбирларда фаол иштирок этди. 

Шунингдек, ходимлар томонидан "Профилактика куни" тадбирларида қўриқланаётган объектларда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган учрашувлар, суҳбатлар ташкил этилмоқда. 

Акрам ВАЛИЕВ,

вилоят ИИБ қўриқлаш бошқармаси алоҳида

милиция батальони катта инспектори.



Киритилган вақти: 21/03/2017 17:22.   Кўрилганлиги: 1174
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/jinoyatchilikningoldiolinmoqda

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 9

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.