Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

“ЖИНОЯТЧИЛИККА ҚАРШИ КУРАШИШДА ОИЛАНИНГ РОЛИ” МАВЗУСИДА СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ

“ЖИНОЯТЧИЛИККА ҚАРШИ КУРАШИШДА ОИЛАНИНГ РОЛИ” МАВЗУСИДА СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ

“Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази томонидан “Жиноятчиликка қарши курашишда оиланинг роли” мавзусида семинар ташкил этилди.

Семинарда туман (шаҳар) ИИБ масъул ходимлари, “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази раҳбарлари, МФЙ раислари ҳамда тиббиёт бирлашмалари вакиллари иштирок этишди.

Семинарда туман ва шаҳарлар кесимида жиноятлар таркиби таҳлил қилиниб, оила – турмуш муносабатлари, оилалардаги носоғлом муҳит, эр-хотин, ака-ука, қайнона-келин, қўни-қўшни ва бошқалар ўртасидаги олдиндан давом этиб келаётган ўзаро келишмовчиликлар, адоватлашиш, мол-мулк талашиш ва бошқа шу каби салбий  ҳолатлар натижасида содир этилган жиноятларнинг келиб чиқиш сабаблари ва олдини олиш йўллари муҳокама қилинди.

Ҳамкор ташкилотлар ўзаро фикр алмашиб, семинар якуни бўйича тавсиянома ҳамда тавсиялар юзасидан йўл-харита тузиш белгилаб олинди.


Киритилган вақти: 05/04/2019 08:54.   Кўрилганлиги: 485
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/jinoyatchilikka-qarshi-kurashishda-oilaning-roli-mavzusida-seminar-otkazildi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 3

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.