
Жомбой туманининг Ширинкент маҳалласида туғилиб ўсган Муроджон Тожиев бундан тўрт йил аввал Қуролли Кучлар сафида шартнома асосида хизматини ўтаётган пайтда қаҳрамонларча ҳалок бўлди.
Унинг жасорати давлатимиз томонидан эътироф этилди – мард ўғлон Президентимиз фармонига кўра “Жасорат” медали билан тақдирланди. 2014 йилда унинг оиласига давлатимиз томонидан қишлоқларда намунавий лойиҳалар асосида қурилаётган уйлардан бири берилди.
Яқинда Муроджон хизмат қилган Тайлоқ туманидаги ҳарбий қисмда жасур ва мард ўғлонни хотирлаб тадбир ташкил этилди. Вилоят ва туман ҳокимликлари, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати, ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармаси вакиллари, сафдошлари ва маҳалла фаоллари Муроджоннинг хонадонида бўлиб, оиласи ҳолидан хабар олдилар.
Тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Н.Раббимова иштирок этиб, қасамёди ва хизмат бурчига сўнгги нафасигача содиқ қолган ҳарбий йигитнинг матонати ва жасоратини эътироф этди. Унинг турмуш ўртоғига совғалар топширилди.
Тадбир давомида Муроджоннинг ҳовлисида ҳарбийлар жасорати ҳақида сўз юритилди.
Ҳусан Элтоев
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 12
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.