Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ЖАСОРАТ УНУТИЛМАЙДИ

ЖАСОРАТ УНУТИЛМАЙДИ

Юртимиз чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари Э.Чориев, Б.Эргашев ва М.Тожиев мамлакатимиз сарҳадлари дахлсизлигини таъминлаш йўлида хизмат бурчини бажариш чоғида вафот этган. Уларнинг жасорати, фидойилиги Президентимиз томонидан эътироф этилиб, давлат мукофотлари берилган. 

Самарқандлик бу жасур чегарачиларнинг сафдошлари, вилоятимиздаги ҳарбий қисм хизматчилари яқинда уларнинг хонадонларига боришди. Оила аъзолари билан суҳбатлашиб, дўстларини хотирлашди. Совға-салом, озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди.

Шундан сўнг хотира кечалари жасоратли чегарачилар таълим олган мактабларда давом этди.

Каттақўрғон туманидаги 14-умумтаълим мактабида ўтказилган тадбирда она юртимиз хавфсизлиги, халқимиз осойишталиги учун жонини фидо қилган ҳарбий хизматчи Б.Эргашевнинг сафдошлари, устозлари ва синфдош дўстлари унинг жасорати, юксак инсоний фазилатлари ҳақида ўқувчиларга сўзлаб берди.

 

Сардор Отақулов.


Охирги ўзгариш: 17/01/2018 22:11.   Кўрилганлиги: 492
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/jasorat-unutilmaydi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 10

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг