Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ЖАСОРАТ, БУРЧ, МАТОНАТ

ЖАСОРАТ, БУРЧ, МАТОНАТ

Вилоятда 9 май – Хотира ва қадрлаш куни асосий байрам тадбирлари бўлиб ўтди. Уруш, уруш орти ва меҳнат фахрийлари “Нуроний” жамғармаси шаҳар ва туман бўлимлари раислари, ҳокимлик ходимлари ҳамроҳлигидаСамарқанд шаҳридаги Кўксарой майдонида тўпланиб, яқинда замонавий технологиялар асосида таъмирдан чиқарилган фавворалар атрофида чой ичиб, дам олишди. 

Шундан сўнг байрам тадбири иштирокчилари замонавий автобусларда Хотира майдонига йўл олишди. “Мотамсаро Она” ҳайкали пойига гул қўйиш маросими бўлиб ўтди. Маросимни уруш ва меҳнат фахрийлари бошлаб бердилар.

Фахрийлар майдондаги “Хотира китоби”ни варақлаб, ўтганлар хотирасини ёд этиш билан бирга, вилоят жамоатчилиги ва ёшлар вакилларининг гул қўйиш жараёнини кузатиб турдилар.

Қарийб 2 соат давом этган тадбир давомида қуролдошлар ва ёшлар ўртасидаги самимий суҳбатда урушнинг даҳшатли воқеалари эсланиб, бугунги тинч ва осойишта кунларга шукроналар айтилди. Фахрийлар ўзларининг ҳаёт йўллари, сафдошлари ҳақида ёшларга ҳикоя қилиб бердилар.

Самарқанд шаҳридаги “Мўъжиза” ресторанида уруш ва меҳнат фахрийларига байрам дастурхони ташкил этилиб, уларнинг ҳар бирига Ўзбекистон Республикаси Президенти номидан совғалар тарқатилди.

Байрам тадбирлари вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида уюшқоқлик билан ташкил этилди. Тадбир ўтадиган жойларнинг тозалиги ва ободончилигига алоҳида эътибор қаратилди.

Ички ишлар идоралари томонидан хавфсизлик масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

Тадбирга таклиф қилинганлардан ташқари эрта тонгдан бошлаб ўнга яқин оилалар аъзолари ташриф буюришиб, ўтганлар хотирасига ҳурмат бажо келтиришди.

Жумладан, Самарқанд шаҳридан 95 ёшли уруш қатнашчиси Жамол Исаевлар оиласи – ўғли ва келини, 3 нафар набираси билан, Самарқанд шаҳри Жомий маҳалласидан 60 ёшли Бахтиёр Акобировлар оиласи – турмуш ўртоғи, қизи ва куёви ҳамда 4 яшар набираси билан, Каттақўрғон шаҳар “Зарифобод” маҳалласидан 55 ёшли Акбар Санақуловлар оиласи – турмуш ўртоғи, ўғли ва қизи билан, Пастдарғом тумани “Мирзатўп” маҳалласидан  30 ёшли оила Жасур Раҳматов турмуш ўртоғи билан ташриф буюриб, ўтганлар хотирасига ҳурмат изҳор қилдилар.

Хотира ва қадрлаш куни арафасида Пайариқ ва Оқдарё туманларида “Хотира майдони” янгитдан барпо этилиб, “Мотамсаро Она” ҳайкали ўрнатилди.

Байрам олдидан вилоятдаги  1425 та қабристон ободонлаштирилди, манзарали дарахт ва гул кўчатлари ўтқазилди, ариқ-зовурлари тозаланди.

411 нафар уруш қатнашчисининг қабри обод қилинди.

Мустақиллик йилларида ҳарбий хизматни ўташ чоғида ҳалок бўлган 23 нафар ҳарбий хизматчилар эсланиб, уларнинг оила аъзолари ҳолидан хабар олинди, совға-саломлар етказилди.







Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати


Охирги ўзгариш: 11/05/2015 21:07.   Кўрилганлиги: 1890
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/jasorat-burch-matonat

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 9

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг