
Самарқанд шаҳрида халқаро терроризм ва диний экстремизмга қарши жанговар ҳаракатларда қатнашган ҳарбий қисмларнинг Афғонистон ҳудудидан олиб чиқилганига 28 йил тўлиши муносабати билан тадбир бўлиб ўтди.
1979-1989 йилларда афғон тупроғидаги жанггоҳларда қатнашган 120 нафарга яқин жангчи фахрийлар урушда шаҳид бўлган биродарларини хотирлаб, шаҳардаги «Мотамсаро она» ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйишди. Ҳазрати Хизр мажмуасига ташриф буюриб, Биринчи Президентимиз Ислом Каримов қабрини зиёрат қилдилар. Сўнг уларнинг Амир Темур мақбараси, Регистон мажмуаси бўйлаб саёҳати уюштирилди.
Жангчи фахрийларнинг дилдан суҳбати тўкин дастурхон атрофида давом этди. Тадбирда ва бошқалар йиғилганларни сана муносабати билан қизғин табриклаб, ёшлар онгига тинч ва осуда ҳаётимизнинг қадрини сингдириш, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, Қуролли Кучларимиз сафида хизмат қилишга тайёрлаш борасидаги хизматларини эътироф этдилар. Афғонистонда ҳалок бўлган йигитларнинг оила аъзолари, ногиронлар, кам таъминланган жангчи фахрийларни ижтимоий ҳимоялашда ҳукуматимиз томонидан амалга оширилаётган хайрли ишлар ҳақида сўз юритдилар.
Вилоятимизнинг таниқли санъаткорлари томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар тадбирга ўзгача файз бағишлади.
А.ШЕРХОЛОВ.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 10
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.