Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Жамоатчилик кенгаши тадбиркорлар муаммоларини ҳал қилмоқда

Жамоатчилик кенгаши тадбиркорлар муаммоларини ҳал қилмоқда


Вилоят божхона бошқармаси жамоатчилик маслаҳат кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.


Унда 2016 йил 26 ноябрда ташкил этилгани жамоатчилик кенгашининг ўтган даврдаги фаолияти таҳлил қилинди.

– Кенгашнинг биринчи йиғилишида белгиланганидек, давлат божхона қўмитаси ва вилоят ҳокими томонидан тасдиқланган қўшма чора-тадбирлар режасига асосан вилоятнинг шаҳар ва туманларида учрашувлар ташкил этилиб, божхона соҳасида тадбиркорлик субъектларига яратилган қулайликлар ва имтиёзлар тарғиботи олиб борилди, – дейди вилоят божхона бошқармаси бошлиғи Э.Салихов. – Шунингдек, жорий йилнинг ўзида экспортёр ва импорт товарларининг ўрнини қоплаш мақсадида маҳаллий маҳсулот ишлаб чиқараётган 30 нафардан ортиқ корхона ва ташкилотларда тадбиркорларнинг муаммолари ўрганилди. Ўрганиш натижалари таҳлил қилиниб, давлат божхона қўмитасига таклифлар киритилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 1 февралдаги «Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш механизмини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори мазмун-моҳияти ва унда белгиланган вазифалар, мазкур қарор асосида вилоят ҳудудий комиссияси тузилганлиги ҳақида сўз юритилди.

Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан жавоб олди ва ўз таклифларини билдирди. Йиғилиш якунида кенгашнинг тегишли қарорлари қабул қилинди.



Киритилган вақти: 11/03/2017 16:18.   Кўрилганлиги: 1123
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/jamoatchilikkengashi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 5

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.