Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

“ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ” ГУРУҲЛАРИ ИШНИ ПАХТАЧИДАН БОШЛАДИ

“ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ” ГУРУҲЛАРИ ИШНИ ПАХТАЧИДАН БОШЛАДИ

Ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлаш мақсадида вилоят, туман ва шаҳарлар тўртта секторга бўлинган ҳолда ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Лекин бу ислоҳотлар барча жойда ҳам кўнгилдагидек кечяпти, деб бўлмайди. Олис қишлоқ ва маҳаллаларимизда аҳолини ўйлантираётган масалалар жуда кўп.

Ана шу муаммоларни аниқлаш ва уларнинг жойида ҳал этилишини таъминлашда жамоатчилик назоратининг аҳамияти беқиёс. Шу сабабли Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Э.Турдимов ташаббуси билан “Жамоатчилик назорати” гуруҳлари тузилиб, вилоятимизнинг ҳар бир туман ва шаҳридаги ҳолатни ўрганиш, муаммоларга биргаликда ечим топишга киришди.

Жамоат ташкилотлари ходимлари, оммавий ахборот воситалари вакилларидан иборат тўрт гуруҳ секторлар бўйича маҳаллаларда хонадонма-хонадон юриб, аҳоли билан суҳбатлашиши, жойлардаги ҳақиқий ҳолатни ўрганиши режалаштирилган.

Ташкил этилган тўртта гуруҳ бугун вилоятимизнинг энг олис тумани – Пахтачида иш бошлади.

“Жамоатчилик назорати” гуруҳларининг ўрганишлари натижаси ҳар куни сарҳисоб қилиниб, қайд этилган муаммо ва камчиликлар, аҳоли томонидан қўйилган масалалар сектор раҳбарлари ҳамда тегишли идораларга юборилади. Ҳар бир масала, мурожаатга алоҳида эътибор қаратилиб, муаммоларни ҳал этиш чоралари кўрилади.

ҲОКИМЛИК АХБОРОТ ХИЗМАТИ


Охирги ўзгариш: 05/09/2018 19:14.   Кўрилганлиги: 319
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/jamoatchilik-nazorati-guruhlari-ishni-paxtachidan-boshladi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 12

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг