Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

“ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ ГУРУҲИ”НИНГ ПАХТАЧИДАГИ ФАОЛИЯТИ САРҲИСОБ ҚИЛИНДИ

“ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ ГУРУҲИ”НИНГ ПАХТАЧИДАГИ ФАОЛИЯТИ САРҲИСОБ ҚИЛИНДИ

Вилоятнинг ҳар бир туман ва шаҳаридаги ҳолатни ўрганиш, муаммоларга биргаликда ечим топиш мақсадида тузилган “Жамоатчилик назорати гуруҳи” Пахтачи туманидаги фаолиятини якунлади.

Жамоат ташкилотлари ходимлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакилларидан иборат тўрт гуруҳ секторлар бўйича маҳаллаларда хонадонма-хонадон юриб, аҳоли билан суҳбатлашди, жойлардаги ҳақиқий ҳолатни ўрганди.

Ўрганишлар натижаси ҳар куни сарҳисоб қилиниб, қайд этилган муаммо ва камчиликлар, аҳоли томонидан қўйилган масалалар сектор раҳбарлари ҳамда тегишли идораларга юборилди.

“Жамоатчилик назорати гуруҳи”га туман бўйича жами 7572 та мурожаат тушган.

Соҳалар кесимида таҳлил қилинганда, электрлаштириш ва газлаштириш бўйича 1368 та, иш билан таъминлаш ва имтиёз бериш бўйича 1258 та, коммунал хизматдан 1213 та, тиббиёт соҳаси бўйича 480 та, таълим йўналишида 94 та, банк ва кредит масалалари бўйича 416 та, қурилиш соҳаси бўйича 370 та, маҳалла фаолияти юзасидан 141 та ва бошқалар.

2 августгача 764 та масалага ечим топилган, 8 та муаммо жойида ҳал қилинган, 75 та мурожаат рад этилган бўлса, 195 таси ёлғон маълумот асосида ижродан чиқаришга уриниш бўлган.

Туман ҳокимлигида ўтказилган йиғилишда жамоатчилик назорати гуруҳлари томонидан аниқланган муаммоли масалалар ва уларнинг натижаси сарҳисоб қилинди. Мурожаатларнинг ижроси бўйича 8 август куни муҳокама қилиниши келишиб олинди ва сусткашликка йўл қўйган мансабдорларга нисбатан қатъий чоралар кўрилиши таъкидланди.

ҲОКИМЛИК АХБОРОТ ХИЗМАТИ


Охирги ўзгариш: 05/09/2018 19:06.   Кўрилганлиги: 222
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/jamoatchilik-nazorati-guruhining-paxtachidagi-faoliyati-sarhisob-qilindi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 2

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг