
2016 йилнинг 20 июлидан 20 августигача шаҳар ва туманларда ўтказилиши режалаштирилган “Фуқаролар йиғинлари фаолияти асосий йўналишлари бўйича комиссиялари ишини самарали ташкил этиш ва амалга ошириш тартиб-тамойиллари” мавзусидаги ўқув-семинари Самарқанд шаҳрида намунали тарзда ташкил этилди.
Жорий йилнинг май-июнь ойларида бўлиб ўтган фуқаролар йиғинлари раиси ва уларнинг маслаҳатчилари сайловида вилоят бўйича 1245 раис ва уларнинг 13073 нафар маслаҳатчилари сайланди ҳамда фуқаролар йиғинларида жамоатчилик комиссиялари янгитдан шакллантирилди.
Фуқаролар йиғинларининг 6 та – маърифат ва маънавият, хотин-қизлар билан ишлаш, вояга етмаганлар, ёшлар ва спорт, тадбиркорлик фаолияти ва оилавий бизнесни ривожлантириш, экология ва табиатни муҳофаза қилиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, жамоатчилик назорати ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича комиссиялари раислари ва аъзоларининг билим ва малакасини ошириш мақсадида ташкил этилган намунали ўқув-семинарда Самарқанд шаҳри фуқаролар йиғинлари вакиллари қатнашди.
Вилоят ҳокимлиги, адлия, ички ишлар, халқ таълими, меҳнат, соғлиқни сақлаш бошқармалари, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими, фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти ва бошқа давлат ташкилотлари вакилларидан ташкил топган маърузачилар томонидан иштирокчиларга фуқаролар йиғинларидаги жамоатчилик комиссиялари ишига маҳалла фаолларини кенг жалб этишнинг моҳияти ва аҳамияти ҳамда тартиблари тушунтириб берилди. Комиссиялар ишини самарали ташкил этиш мақсадида иш режаларини ишлаб чиқиш, уларнинг ижроси бўйича ҳар чоракда фуқаролар йиғинининг вакиллар йиғилишига ҳисобот тақдим этиш тартибларига эътибор қаратилди.
Жамоатчилик комиссиялари раислари ва аъзолари ўқув-семинар давомида ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан батафсил жавоб олди.
Намунали ўқув-семинарда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Ҳ.Оқбўтаев, вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Н.Раббимова иштирок этди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 15
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.