Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Жамият таянчи бўлган оилаларни яраштириш муҳим вазифа.

Жамият таянчи бўлган оилаларни яраштириш муҳим вазифа.

Вилоят ҳокимлиги хотин-қизлар қўмитаси ва Фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд вилоят суди ҳамкорлигида “Аҳоли ва ёшлар ўртасида никоҳ ва  оила ҳуқуқи, оила маьнавияти, оила маърифати тўғрисида, шунингдек ноқонуний никоҳ, эрта ва қариндошлар ўртасида никоҳларнинг салбий оқибатлари тўғрисида” тарғибот тадбирларини ташкил этиш мақсадида “Оила муқаддас даргоҳ” номли семинарлар яна ўз ишини бошлади. 

Жорий йилнинг 20 июль куни Каттақурғон тумани Якка боғ маҳалласида “Оила муқаддас даргоҳ” мавзусида ўтказилган ўқув амалий семинарда тумандаги 32 та маҳалла раислари ва маслаҳатчилари, маҳалла “Яраштириш” комиссияси раислари ва аъзолари, маҳаллаларда жамоатчилик асосида ташкил этилган 55 нафар “Қайноналар кенгаши” вакиллари, оилавий ажрим борасида суд органларига мурожаат қилган ва уларга судлар томонидан 6 ойлик синов муддати берилганмуаммоли оилалар, жами 104 нафар иштирокчилар қатнашишди.

Оила соғлом экан- жамият мустаҳкам, жамият мустаҳкам экан-мамлакат барқарор» деган инсонпарвар тамоилдан келиб чиққан ҳолда ёш оилаларга эътибор ва ғамхурликни кўчайтириш, уларни ҳуққкий ҳимоя қилинишини таъминлаш, жамиятда муносиб ўрин эгаллашлари учун моддий ва маънавий жиҳатдан кенг қуллаб-қувватлаш жамоатчиликнинг энг долзарб вазифаси эканлигини алоҳида айтиб ўтилди.

Шунингдек тадбирдан кузланган энг асосий вазифа оилаларни муросага келтиришдан иборат бўлди.

Жумладан, “Яккабоғ” МФЙда яшовчи фуқаролари Дўстмуродова Гулнора  Азимова Иродаларнинг оилавий низолари ўрганилиб уларнинг ўртасидаги оилавий келишмовчиликка чек қуйилди.

Шунингдек Жураева Шарофат ва Мизанова Ойдинисоларнинг қайнона ва келин муносабати атрофлича ўрганилиб, қайнона ва келин муросага келтирилди ва оилани яраштиришга эришилди. Уларнинг барчаси туман “Маҳалла” ХЖФ раиси назоратига олинди.

“Боғот” МФЙ фуқароси Тошмаматова Нафиса ҳамда  “Дўстлик” МФЙ фуқароси Мардонов Алиларнинг оилавий низолари ўрганилди ва тегишли маслаҳатлар натижасида дарз кетиш арафасида турган оила тикланди. Уларни назортини туман бош имои хатиби Хамидулло Шомуродов зимасига юклатилди.

         Ўқув-семинар давомида иштирокчиларга “Оила муқаддас даргоҳ” эканлиги уқтирилди ва ҳар бир ҳолат бўйича ўз вақтида хулоса қилиб, туғри йўл танлаш лозимлиги ҳақида тавсиялар берилди.  


Охирги ўзгариш: 24/07/2017 08:19.   Кўрилганлиги: 737
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/jamiyat-tayanchi-bolgan-oilalarni-yarashtirish-muhim-vazifa

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 2

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг