
Вилоят Матбуот уйида “Оммавий ахборот воситалари – жамият кўзгуси” мавзуида давра суҳбати ўтказилди.
Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси ташаббуси билан вилоят ҳокимлиги, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти вилоят бўлими ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда вилоятдаги маҳаллий ҳокимият ва давлат бошқаруви органлари ахборот хизматлари раҳбарлари, фуқаролик жамияти институти ва оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.
Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси раиси И.Ҳалимбеков, уюшма вилоят бўлими раҳбари Ф.Тошев, Журналистларни қайта тайёрлаш маркази раҳбари Г.Бобожонова ва бошқалар юртимизда ахборот ва сўз эркинлигини таъминлаш, оммавий ахборот воситаларини ривожлантириш ва соҳа ходимларини ижтимоий муҳофаза қилиш ва қўллаб-қувватлаш борасида изчил ислоҳотлар амалга оширилаётганини таъкидладилар.
Тадбирда, шунингдек, оммавий ахборот воситалари ва ахборот хизматлари соҳаси учун кадрлар тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш, таҳририятлар моддий-техника базасини мустаҳкамлаш юзасидан таклиф ва тавсиялар ўртага ташланди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 10
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.