Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ЖАМИЯТ ҲАЁТИДА ЕТАКЧИ КУЧ БЎЛИШ ЗАРУР

ЖАМИЯТ ҲАЁТИДА ЕТАКЧИ КУЧ БЎЛИШ ЗАРУР

Тайлоқ агротадбиркорлик касб-ҳунар коллежида Олий Мажлис Сенатининг маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссиясига Самарқанд вилоятидан ёрдам берувчи ишчи гуруҳи ташаббуси билан семинар-тренинг ўтказилди.

Халқ депутатлари Тайлоқ ва Ургут туман Кенгашлари депутатлари ҳамда сиёсий партиялар вакиллари иштирок этган тадбирни ишчи гуруҳ раҳбари, Олий Мажлис Сенати аъзоси Нигора Раббимова кириш сўзи билан очди.

Анжуманда қайд қилинганидек, сўнгги йилларда маҳаллий кенгашлар ваколатларини янада кенгайтириш, назорат функциялари самарадорлигини оширишга қаратилган қатор ислоҳотлар амалга оширилиб, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

Хусусан, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли мажлисидан сўнг ўтказиладиган ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунларига бағишланган мажлисларида халқ депутатлари кенгаши томонидан ҳоким ҳисоботини эшитишнинг ҳуқуқий механизми белгилаб берилган. Вазирлар Маҳкамасининг тегишли мажлисидан сўнг мажлисда берилган баҳо ва белгиланган вазифаларни инобатга олган ҳолда вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимининг ҳисоботи, туман ва шаҳар ҳокимининг ҳисоботи эса Вазирлар Маҳкамасининг, халқ депутатлари вилоят кенгашининг мажлисларида берилган баҳо ва белгиланган вазифаларни ҳисобга олган ҳолда муҳокама этилиши маҳаллий кенгашларнинг ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришдаги ролини ошириб, ижро органларининг масъулиятини кучайтиради. Ўз навбатида, депутатларни ҳам фидойи, ташаббускор бўлишга ундайди.

Анжуман давомида сайлов округларида депутат ишини ташкил қилиш, депутатлик сўрови йўллаш, унга тегишли тузилмалар раҳбарлари томонидан берилган ахборотни қараб чиқиш масалалалари муҳокама қилинди.

Ё.Марқаев


Киритилган вақти: 25/06/2015 19:08.   Кўрилганлиги: 1412
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/jamiyat-hayotida-etakchi-kuch-bolish-zarur

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 14

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.