Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ЖАМҒАРМА ВАСИЙЛИК КЕНГАШИ ҲИСОБОТ ЙИҒИЛИШИ БЎЛИБ ЎТДИ

ЖАМҒАРМА ВАСИЙЛИК КЕНГАШИ ҲИСОБОТ ЙИҒИЛИШИ БЎЛИБ ЎТДИ

Бугун, 4 март куни Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси Самарқанд вилоят бўлими Васийлик Кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Васийлик кенгаши йиғилишида жамғарма вилоят бўлимининг 2018 йил ҳисоботи тингланиб, 2019 йилдаги вазифалари муҳокама этилди. Шунингдек, Васийлик Кенгаши Тафтиш комиссияси ҳисоботи тингланди ҳамда аҳоли томорқаларидан унумли фойдаланиш ва маҳсулот етиштиришнинг самарадорлигини ошириш борасида нуронийлар олдида турган вазифалар ҳақида сўз юритилди.

Тадбир давомида 8 март – Халқаро хотин қизлар куни муносабати тақдирланган бир гуруҳ нуроний онахонларга  I, II ва III даражали “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишонлари тантанали равишда топширилди. Шунингдек, фаолиятида ижобий натижалар қайд этган жамғарманинг бир гуруҳ туман, шаҳар бўлимлари вакилларига ҳокимлик ҳамда жамғарма вилоят бўлими совғалари топширилди.

Тадбир якунида “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими Кенгашининг 2019 йил “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга ошириладиган чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.


Киритилган вақти: 04/03/2019 15:29.   Кўрилганлиги: 1055
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/jamgarma-vasiylik-kengashi-hisobot-yigilishi-bolib-otdi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 8

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.