ИСТИҚЛОЛ УМРИМГА УМР ҚЎШДИ

Ватанимиз мустақиллигининг 24 йиллиги арафасида Президентимиз фармонига биноан Булунғур тумани “Оқтош” маҳалласида яшовчи 103 ёшли Бувсара Норбўтаева “Шуҳрат” медали билан тақдирланди.

Вилоят ҳокими З.Мирзаев, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, маҳалла фаоллари онахон хонадонига ташриф буюриб, давлатимиз раҳбари номидан юксак мукофотни топширдилар.

Бувсара момо тумандаги чорвачилик фермаларида 45 йил сут соғувчилик қилган. Онахон икки ўғил ва икки қизни тарбиялаб, вояга етказган. Пенсияга чиққач ҳам уй меҳнатларидан ташқари фарзандлар тарбиясига катта этибор қаратди. Бугун 22 набира, 61 нафар эвара, 70 га яқин чеваралари ардоғида умргузаронлик қилмоқда. Катта оиладаги тотувлик, файзу барака кўпчиликка ибрат бўлмоқда.

Шу боис, маҳалла ҳудудидаги ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари, тўй-маросимларни ихчам ва дабдабасиз ўтказиш каби тадбирлар мўътабар онахоннинг маслаҳатисиз ўтмайди. Эътиборлиси, у киши билан суҳбатда бўлган ҳар қандай киши Ватан қадрини, юрт фаровонлигини, инсоний қадр-қимматнинг нечоғлик улуғлигини теран англаб, шундай бетакрор мамлакатда яшаётганлигидан қалби фахр-ифтихорга тўлади.

– Бошқа ўлкаларда юз билан юзлашганлар камми? – дейди севинчдан кўзлари ёшланган Бувсара момо ҳурмат-эҳтиромдан тўлқинланиб. – Давлатимиз раҳбарининг кўп йиллик меҳнатим, бугунги фаоллигим учун шундай юксак мукофот билан тақдирлагани умримга умр қўшди. Энди айтинг, меҳнат қилган одам роҳатини кўрадиган, фарзандлари камоли учун барча шароит яратилган шундай юрт тинчлигини, унинг раҳбарларини дуо қилмай бўладими?! Шундай кунларга етказганига шукур. Илоҳим, мустақиллигимиз абадий бўлиб, халқимизнинг бахти бардавом бўлсин!

Бахтиёр Мустанов


Охирги ўзгариш: 02/09/2015 19:29.   Кўрилганлиги: 592

 

Сўровнома


Сайтга баҳо беринг

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 3

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг