Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ИСТИҚБОЛЛИ КЕЛИШУВЛАРГА ЭРИШИЛДИ

ИСТИҚБОЛЛИ КЕЛИШУВЛАРГА ЭРИШИЛДИ

Ўзбекистон-Россия таълим форуми Самарқанддаги олий ўқув юртлари учун ҳам фойдали бўлди.

"Ўзбекистон-Россия таълим форуми"да вилоятимиздаги олий таълим муассасалари раҳбарлари ҳам иштирок этиб, Россиянинг бир қатор етакчи ўқув юртлари билан келишувларга эришди.

Жумладан, Самарқанд давлат университетиАдыгей, Кабардин-Балкар, Ульянов, Нижегород миллий тадқиқотлар университетлари ҳамда Пушкин номидаги рус тили давлат институти билан, Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтиКубан, Владимир, Тамбов давлат университетлари билан, Самарқанд медицина институтиМосква, Санкт-Петербург, Самара, Қозон, Уфа шаҳарларидаги етакчи медицина академиялари билан кадрлар тайёрлаш бўйича меморандумлар имзолади.

Шу пайтгача Россия федерациясининг 17 нуфузли олий таълим муассасаси билан кадрлар тайёрлаш билан боғлиқ илмий-амалий алоқаларни ўрнатгандик, – дейди     СамДУ халқаро алоқалар бўлими бошлиғи О.Умаров. – Энди улар қаторига яна бешта университет ва институт қўшилди. Бу етакчи хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда қўшма диплом дастури асосида кадрлар тайёрлаш, профессор-ўқитувчиларимизнинг хорижий таълим марказларида амалиёт ўташи учун имкониятлар эшигини очади. Айниқса, бакалавриатура, магистратура ва  аспирантура таълим йўналишларида эришилган келишувлар малакали кадрлар тайёрлаш, илмий-тадқиқот фаолиятида ўзаро тажриба алмашишда муҳим аҳа­мият касб этади.

 

Ўз мухбиримиз.


Киритилган вақти: 23/10/2018 12:05.   Кўрилганлиги: 86
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/istiqbolli-kelishuvlarga-erishildi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 4

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг