Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Истиқболли IT лойиҳалар, Дастурлаш, Робототехника ва Киберспорт бўйича танлов ва мусобақаларнинг вилоят босқичи бўлиб ўтди

Истиқболли IT лойиҳалар, Дастурлаш, Робототехника ва Киберспорт бўйича танлов ва мусобақаларнинг вилоят босқичи бўлиб ўтди

Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили муносабати билан вилоятнинг Ёшлари ўртасида 

“Истиқболли IT лойиҳалар”, “Дастурлаш”, “Робототехника” ва “Киберспорт” йўналишлари бўйича танлов ва мусобақалар ташкил этилди.

Жорий йилнинг 26 сентябрь куни Жомбой ва Булунғур туманларида бошланган мусобақаларнинг шаҳар ва туман босқичлари вилоятнинг қолган ҳудудларида ҳам бирма-бир ўтказилди. 7 октябрдан эса вилоят босқичига старт берилиб, шаҳар ва туман босқичларида 1, 2, 3-ўринларни қўлга киритган ёшлар ўртасида бўлиб ўтган танлов ва мусобақаларнинг мазкур босқичи 2 кун давом этди ҳамда ғолиблар аниқланди. Самарқанд шаҳридаги IT Park ҳудудий филиалида ғолибларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Унда вилоят ҳокимининг ўринбосари Х.Очилов, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи Д.Хўжамбердиев, Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи Х.Тўхтаев ҳамда вилоят алоқа ва IT корхона ва ташкилотлари раҳбарлари ҳамда ходимлари иштирок этдилар.

Тадбир давомида ғолиб бўлганларга қимматбаҳо совғалар топширилди, жумладан,

 “Истиқболли IT лойиҳалар” йўналишида:

1-ўринни қўлга киритган Салимова Маҳбубага Ноутбук (i7 русумли), 2-ўрин Шукуров Муҳаммадга Ноутбук (i5 русумли), 3-ўрин Нуриллаев Хушвақтга Ноутбук (AMD Ryzer русумли), 4-ўрин Жиянбаев Жасурга Телевизор (50 дюймли), 5-ўрин Рахманова Хуршидага Телевизор (43 дюймли).

 “Дастурлаш” йўналишида:

1-ўринни қўлга киритган Нарзуллаев Мансурга Ноутбук (i7 русумли), 2-ўрин Абдуллаев Акбарга Ноутбук (i5 русумли), 3-ўрин Нарзуллаев Саидмуродга Ноутбук (i5 русумли), 4-ўрин Бахриддинов Мақсудга Планшет, 5-ўрин Абдуллаев Ахрорга электрон китоб.

 “Робототехника” йўналишида:

1-ўринни қўлга киритган Холиқулов Фаррухга Ноутбук (i3 русумли), 2-ўрин Суюнқулов Муҳриддинга Планшет, 3-ўрин Шукуров Бекмуродга электрон китоб.

“Киберспорт” йўналишида:

1-ўринни қўлга киритган Шоназаров Диёрбекга Телевизор (43 дюймли), 2-ўрин Миродилов Заррухга Планшет, 3-ўрин Халилов Озоджонга электрон китоб тантанали равишда топширилди.

Танлов ва мусобақаларда жами вилоят бўйича 2 мингдан зиёд ёшлар бевосита иштирок этдилар, жалб этилган йигит-қизлар эса 5 мингга яқинни ташкил этди.

Танловлар ёшлар томонидан дастурлаш, робототехника ва киберспорт йўналишлари бўйича ўз қобилиятларини намоён этиш ва ривожлантириш, IT соҳасида лойиҳалар ишлаб чиққан ёшларни қўллаб-қувватлаш, истеъдодларини рўёбга чиқариш учун кенг имкониятлар яратиш мақсадида ташкил этилди.

Тадбир давомида лойиҳалар кўргазмаси ҳамда ёшлар томонидан ишлаб чиқилган IT лойиҳаларнинг тақдимоти бўлиб ўтди.

Шунингдек, кўргазмада фаол иштирок этган ҳамда IT соҳасига қизиқувчи ва ушбу йўналишда ўқув курсларида иштирок этиб келаётган 1-сон Меҳрибонлик уйининг 12 нафар тарбияланувчиларига ҳам эсдалик


Киритилган вақти: 12/10/2021 16:49.   Кўрилганлиги: 63
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/istiqbolli-it-loyihalar-dasturlash-robototexnika-va-kibersport-boyicha-tanlov-va-musobaqalarning-viloyat-bosqichi-bolib-otdi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 6

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.