Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ИСТЕЪДОДЛИ ЁШЛАР ТАНЛОВИ

ИСТЕЪДОДЛИ ЁШЛАР ТАНЛОВИ

Самарқанд шаҳрида “Юксак маънавиятли авлод” фестивалининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Президентимизнинг 2006 йил 25 августдаги “Миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш тўғрисида»ги Қарори ижроси доирасида Республика Маънавият тарғиботи маркази томонидан ташкил этилган фестивалда туман, шаҳар босқичларида ғолибликни эгаллаган 384 нафар истеъдод эгалари қатнашди.

Қатнашчилар “Бадиий ижод”, “Президент асарлари билимдони”, “Мустақиллик тарихи билимдони”, “Энг иқтидорли ҳунарманд”, “Ўз асарида миллийликни акс эттирган рассом”, “Ўз асарида миллийликни акс эттирган дизайнер”, “Ватан куйчиси”ҳамда замонавий илм-фан йўналишидаги “Юксак маънавиятли авлод” номинациялари бўйича ўз иқтидорларини намойиш этишди. 

– Бу йил учинчи марта ўтказилаётган мазкур фестиваль иқтидорларни кашф этиш ва қўллаб-қувватлаш билан бир қаторда, ёшлар ўртасида ўзига хос тарғиботга айланиб бормоқда, – дейди Республика Маънавият тарғиботи маркази масъул ходими Гуллола Исоқова. – Мисол учун, Самарқандда бу йил фестивалнинг туман, шаҳар босқичида 3500 нафардан ортиқ ёшлар фаол иштирок этди. Улар ўз иқтидорини кўрсатишдан ташқари, истеъдодли тенгдошларининг ижод намуналари билан танишди.

Фестивалда ижодий ишлар 14-16, 17-19, 20-25 ёш тоифалари бўйича баҳоланиб, саккиз номинацияда жами 24 нафар ғолиблар аниқланди ва уларга фестивалнинг Республика босқичида иштирок этиш йўлланмаси берилди.

Анвар Мустафоқулов


Охирги ўзгариш: 24/05/2016 22:48.   Кўрилганлиги: 904
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/istedodli-yoshlar-tanlovi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 12

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг