Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

“ИСТЕЪДОД МАКТАБИ”НИНГ МИНТАҚАВИЙ СЕМИНАРИ БЎЛИБ ЎТДИ

“ИСТЕЪДОД МАКТАБИ”НИНГ МИНТАҚАВИЙ СЕМИНАРИ БЎЛИБ ЎТДИ

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ва Республика “Ижод” фонди томонидан ўтказиб келинаётган “Истеъдод мактаби” VII минтақавий семинари Самарқанддан бошланди.

Навоий, Бухоро ва Самарқанд вилоятининг 15 нафар ижодкор ёшлари “Менинг биринчи китобим” лойиҳасида бадиий публицистика, назм, наср, адабиётшунослик ва таржима каби йўналишларда иштирок этишди.

Ушбу лойиҳа 2010 йилдан буён амалга ошириб келинмоқда. Лойиҳадан кўзланган асосий мақсад ҳудудларда ёш истеъдод эгаларини аниқлаб, уларни қўллаб-қувватлашдан иборат.

Ўтган давр мобайнида қирқ нафарга яқин ана шундай ёшларнинг илк китоби давлат томонидан йигирма минг нусхадан бепул чоп этилди.


Охирги ўзгариш: 19/05/2015 21:21.   Кўрилганлиги: 1552
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/istedod-maktabining-mintaqaviy-seminari-bolib-otdi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 4

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.