Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

“Истеъдод эгалари” республика кўрик-танлови илк марта Самарқандда ўтказилди

“Истеъдод эгалари” республика кўрик-танлови илк марта Самарқандда ўтказилди

24-25 сентябрь кунлари Мустақиллигимизнинг ўттиз йиллиги ҳамда 5 та муҳим ташаббус доирасида

Самарқанд шаҳридаги Концерт залида, “Нурафшон” маданият марказида, Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси вилоят бўлими ҳамда “Пушкин номидаги вилоят ахборот ресурс маркази"да имконияти чекланган ўқувчи-ёшларнинг истеъдодларини рўёбга чиқариш ва уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида “Истеъдод эгалари” республика кўрик-танлови илк бор ўтказилди.

Унда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардан келган 17 ёшдан 30 ёшгача бўлган 50 нафарга яқин ёшлар эстрада, анъанавий ва опера хонандалиги, чолғу ижрочилиги, тасвирий ва амалий санъат, дизайн ва адабиёт йўналишларида маҳоратини кўрсатди.

- Танловнинг "Энг яхши ҳайкалтарош" номинацияси бўйича ғолиб бўлдим, -  дейди самарқандлик Шаҳбоз Ражабов. – Ушбу ютуқ нафақат меники, балки устозларимники ҳам. Уларнинг саъй-ҳаракати ва меҳнатлари билан ютуқларга эришяпмиз. Шунингдек, биз каби ёшларга берилаётган эътибор ва яратилаётган имкониятлар шижоатимизни ошириб, юксак марралар сари ундамоқда.

Кўрик-танловда 8 нафар ёш республика ғолиблигини қўлга киритди ва тадбир сўнггида “Нурафшон” маданият марказида гала-концерт ташкил қилинди. Иштирокчи ва ғолибларга Маданият вазирлиги ҳамда Самарқанд вилояти ҳокимлигининг диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Фазлиддин РЎЗИБОЕВ.


Киритилган вақти: 25/09/2021 19:00.   Кўрилганлиги: 61
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/istedod-egalari-respublika-korik-tanlovi-ilk-marta-samarqandda-otkazildi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 5

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.