Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ИСПАНИЯ ТАЖРИБАСИ ЎРГАНИЛДИ

ИСПАНИЯ ТАЖРИБАСИ ЎРГАНИЛДИ

Самарқанд давлат университетида Испаниянинг Гранада университети профессори Монстерат Заморано Торо билан талаба-ёшлар учрашуви бўлиб ўтди.

Қаттиқ жисмларни утилизация қилишга бағишланган тадбирда юртимизда экологик маданиятни шакллантириш, уларни ёшлар онгига сингдириш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, уни асраб-авайлаш борасида фикрлар билдирилди.

Шунингдек, атроф-муҳитнинг муҳофаза қилиниши, чиқиндиларнинг сақланиши, ташилиши, утилизация қилиниши ва қайта ишланишида ривожланган мамлакатларнинг илғор тажрибалари билан ўртоқлашилди. Испанияда бу борада қилинаётган ишлар видеолавҳалар орқали намойиш этилди.

 

Гулмира Келдиёрова.

 


Охирги ўзгариш: 05/04/2018 20:26.   Кўрилганлиги: 778
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/ispaniya-tajribasi-organildi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 15

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.