
Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллиги муносабати билан ўтказилган тадбирлар хорижлик меҳмонларимизни ҳам бефарқ қолдирмади.
Швейцариялик меҳмонлар Ислом Каримов ҳайкали пойига гул қўйиш маросимида иштирок этиб, Биринчи Президентимизни буюк сиёсатчи ва оқил ислоҳотчи сифатида жуда яхши билишини таъкидлашди, икки йил бурун у оламдан ўтганини афсус билан ёдга олишди.
Дарвоқе, Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллиги муносабати билан ўтказилган тадбирларда мамлакатимиз жамоатчилиги вакиллари, хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлардан, шунингдек, Самарқанд вилоятининг шаҳар ва туманларидан фаоллар, нуронийлар, ёшлар иштирок этди.
Меҳмонларни барча тадбирларда фаол иштирок этишлари учун вилоят ҳокимлиги томонидан шарт-шароит яратиб берилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 9
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.