
Бугун Самарқандда Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовни хотирлаш тадбирлари ўтказилди.
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 25 январда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисида”ги қарорига кўра, буюк давлат ва сиёсат арбоби, давлатимиз мустақиллиги асосчиси ва истиқлолимиз меъмори Ислом Каримовнинг ёрқин хотирасини абадийлаштириш борасида юртимизда кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан Тошкент, Самарқанд ва Қарши шаҳарларида Ислом Каримов сиймоси акс этган ҳайкаллар ўрнатилди. Юртимиздаги бир қатор йирик объектлар, кўчаларга Ислом Каримов номи берилди. Биринчи Президентимиз таваллуд топган кунни ҳар йили кенг нишонлаш, вафот этган сана – 2 сентябрда бу улуғ инсонни хотирлаш тадбирлари ўтказилиши белгилаб қўйилди.
Буюк давлат ва жамоат арбоби туғилиб ўсган, айни пайтда мангу ором топган Самарқанд шаҳрида 2017 йил 2 сентябрь куни Ислом Каримов ҳайкалининг тантанали очилиш маросими ўтказилди. Жорий йилнинг 30 январь куни эса Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллиги муносабати билан Биринчи Президентимиз дафн этилган Ҳазрати Хизр масжиди ёнида ёдгорлик мажмуаси очилди.
Самарқанд шаҳридаги Ислом Каримов мақбара мажмуаси ва Биринчи Президентимиз ҳайкали ўрнатилган майдон бугун ҳар қачонгидан ҳам гавжум бўлди.
Мақбара мажмуасига эрта тонгда вилоят ҳокимлиги, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, кенг жамоатчилик вакиллари жам бўлди.
Биринчи Президентимиз хотирасига Қуръон тиловат қилинди.
Ислом Каримовнинг давлатимиз мустақилликка эришиши ва тараққиёти йўлида ўз ҳузур-ҳаловатидан кечиб меҳнат қилгани, халқимиз фаровон турмуши учун юксак фидойилик кўрсатгани ёдга олинди.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Биринчи Президентимиз хотирасини абадийлаштириш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар эътироф этилди.
Шундан сўнг вилоят жамоатчилиги вакиллари Регистон майдони яқинида ўрнатилган Ислом Каримов ҳайкали пойига гуллар қўйди.
Мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан келган юртдошларимиз, хорижлик сайёҳлар ҳам Ислом Каримов хотирасини ёд этиб, ўзларининг ҳурмат-эҳтиромларини кўрсатдилар.
Хотира тадбирлари доирасида элга эҳсон оши тортилди.
Тадбирларда Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Э.Турдимов иштирок этди.
ҲОКИМЛИК АХБОРОТ ХИЗМАТИ
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 12
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.