Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ИСЛОМ КАРИМОВ ИБРАТИ

ИСЛОМ КАРИМОВ ИБРАТИ

Мамлакатимизнинг барча минтақаларида бўлганидек, вилоятдаги маҳалла ва ўқув юртларида, меҳнат жамоаларида Биринчи Президент Ислом Каримов туғилган куннинг 80 йиллиги арафасида буюк давлат арбобининг ибратли ҳаёти ва жўшқин фаолиятига бағишланган суҳбатлар уюштирилмоқда.

Мулоқотлар чоғида И.Каримовнинг эзгу ишлари, сабоқлари айтилиши билан бирга, бу инсоннинг ҳаётбахш ғояларига муносиб бўлиш юзасидан фикрлар билдирилмоқда. Айниқса, у киши билан бирга ўқиган, ишлаган, мулоқотда бўлганлар хотираси тўпланганларда катта таассурот қолдирмоқда.

Самарқанд шаҳар ҳокимлиги томонидан санъат коллежи концерт залида уюштирилган мулоқотга маҳалла фаоллари, зиёлилар ва талаба ёшлар тўпландилар.

Вилоят ҳокимининг ўринбосари А.Умаров мамлакатда И.Каримов юбилейи муносабати билан амалга оширилаётган савобли ишлар ҳақида ахборот берди.

- Ислом Каримов инсон бахти учун эркинлик, тинчлик ва адолатли ҳаёт зарур эканини таъкидларди, - деди СамДУ профессори Фарҳод Набиев. – У киши учинчи омил ижросига жиддий киришган бир пайтда оламдан ўтдилар. Президент Ш.Мирзиёев устози ғояларини янгича шиддат билан давом эттираётган бир пайтда ҳар бир фуқаро ислоҳотларда фаол қатнашмоғи лозим.

Учрашувда “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими раиси Ҳ.Нормуродов, меҳнат фахрийси Т.Аҳмаджонов, СамДУ профессори Б.Тўраев, вилоят Кенгаши депутати Ф.Тошев И.Каримов феноменига муносабат билдирдилар.

***

- Институтимизда профессор Э.Хўжаев, журналист Ф.Тошев иштирокида бўлган суҳбат бизга сабоқ бўлди, - дейди Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти талабаси Абдулазиз Суяров. – Биз Биринчи Президент билан халқ депутати ва сенатор сифатида бирга ишлаган ва кўп мулоқотда бўлган бу зиёлилардан буюк инсон салоҳиятига муносиб бўлиш учун нима ишлар қилишимиз зарурлигини билиб олдик.

***

Тойлоқ ва Ургут туманларида ташкил этилган тадбирларда республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбари Ў.Усмонов, СамДУ профессори Ф.Набиев ва бошқалар истиқлолимиз асосчиси Ислом Каримов томонидан мамлакатимиз тараққиёти, юртимиз ободлиги, халқимиз фаровонлиги йўлида амалга оширилган ишлари мангуликка муҳрланиб қолишини таъкидлади.

 

Б. Мустанов


Охирги ўзгариш: 20/01/2018 11:28.   Кўрилганлиги: 243
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/islom-karimov-ibrati

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 13

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг