
Туманда ёш оилалар учун бунёд этилган “Камолот” уйининг фойдаланишга топширилиши катта тантанага айланди.
Тадбирда вилоят ҳокими З.Мирзаев ва бошқалар мамлакатимизда Президентимиз И.Каримов раҳнамоликларида мустақил ҳаётга қадам қўяётган ёш оилаларни ҳар томонламақўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидладилар.
Хусусан, Президентимизнинг 2014 йил 6 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори ижроси юзасидан ўтган йили вилоятнинг Жомбой, Иштихон, Пастдарғом туманларида “Қишлоққурилишбанк” очиқ акциядорлик тижорат банки кредити ҳисобидан ҳар бири 64 хонадондан иборат “Камолот” уйлари қурила бошлаган эди.
Бугунги кунда бу уйлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 8 сентябрда қабул қилинган “Мамлакатнинг ижтимоий ҳаётида фаол қатнашаётган ёш оилаларни уй-жой билан таъминлашни янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган низом асосида ёш оилаларга берилмоқда.
Иштихон туманининг “Қорақўйли” маҳалласида барпо этилган кўп қаватли уй ҳам турли соҳаларда фаол меҳнат қилиб, тенгдошларига намуна бўлаётган ёшларга узоқ муддатли имтиёзли кредит асосида туҳфа этилди.
2015 йилда вилоятнинг яна учта туманида “Камолот” уйлари қурилиши режалаштирилган. Тадбирда вилоят ҳокими З.Мирзаев сўзга чиқди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 11
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.